Ema
Эма - синтоизм ибодатхонасидаги тилаклар доскаси бўлиб, синтоистлар ўнга ўз ниятларини (қилган гуноҳларини кечирилишини ҳамда тилакларининг амалга ошишини) ижобат бўлишини сўраб худо-камига мактуб сифатида ёзиб қўядилар. Эма - мактубни ёзиб бўлгандан сўнг, синтоистлар уни ибодатхонада қолдирадилар. Бу орқали улар ибодатхонадаги ками - илоҳ мактубни ўқиб уларнинг қилган тилаклари амалга оширади деб, ишонадилар. Эма - тахтачасининг бир тарафида синтоизм диний рамзи ёки ҳайвонлардан бирининг тимсоли тушурилган расм чизилган бўлади. Иккинчи тарафига эса, синтоистлар ўзларининг тилакларини ёзадилар. Эманинг тепа қисмида илиб қўйишга мўлжалланган тешикчаси бўлади. Уни ибодатхонанинг махсус жойида илиб қўядилар. Шуни айтиб ўтиш керак, синтоийлик ибодатхонаси - дзиндзяда турли тилаклар ёзилган эмалар сотилади. Одатда, ушбу эмаларда омад, бойлик, фарзанд, барака, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, имтиҳонлардан ижобий натижалар билан ўтиб олиш каби тилаклар ёзилган бўлади. Эмалар савдосидан тушган даромад ибодатхона эҳтиёжларига сарф қилинади. Синтоистлар э’тиқодига кўра, тилаклар доскасида ёзилган тилак амалга ошса, синтоист камига миннатдорчилик билдириш мақсадида ибодатхонага қайтиб келади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 424.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |