Embiyalar
Эмбиялар — ҳашаротлар туркуми. Узунлиги 1,5—22 мм. Қанотлари калта, 2 жуфт; одатда, фақат эркакларида ривожланган. Айрим турларида иккала жинс ҳам қаноциз. Оғиз органлари кемирувчи. Мўйловлари бошидан узунроқ. Олдинги оёқлари учки қисмида пуфаксимон; ипак ҳосил қилувчи суюқлик ишлаб чиқарадиган безлари бор. Қорин бўлимининг учки қисмида 2 бўғимли ўсимтаси жойлашган. Личинкаси вояга етган даврига ўхшаш; чала ўзгариш орқали ривожланади, 200 га яқин тури маълум; асосан, тропик ва субтропик ҳудудларда тарқалган; кўпроқ ўрмонларда оила бўлиб инда яшайди. Дарахтлар ўрта денгиз, пўстлоғи ва тошлар ос эмбияси. тига, тупроққа ипак иплардан кўп тармоқли найсимон ин қуради. Ўсимликхўр, айрим турлари ўсимликларга бирмунча зиён етказади; баъзи турлари йиртқич. Қрим ва Кавказда реликт Э., Ўрта Осиё ҳудудида қаноциз туркистон Э.и тарқалган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |