Emil Lenz
Ҳеинрич Фриэдрич Эмил Ленз (шунингдек, Эмил Христианович Ленц, русча: Эмилий Христианович Ленц; 12-феврал 1804-йил, Тарту, Ливония губернияси, Россия империяси — 10-феврал 1865-йил, Рим, Папалик давлати) — одатда Эмил Ленз[1] номи билан машҳур бўлган рус физиги ва электротехниги, Петербург Фанлар Академияси академиги (1830). Асосий илмий ишлари электромагнетизм масалаларига оид. Индуксион токлар йўналишини аниклаш учун Ленз қоидаcини яратган (1833). Б. С. Якоби билан ҳамкорликдаги „Электромагнитлар қонунлари ҳақида“ги ишида электромагнитларни ҳисоблаш усулини берган (1838 — 44), Жамес Пресcотт Жоуле очган электр токининг иссиқлик ҳаракатини аниқ тажрибалар билан асослаб берган (қаранг Жоуле—Ленз қонуни) (1842). У электр машиналарда электр юритувчи кучнинг камайиши сабабларини аниқлаб, унинг генераторнинг айланиш тезлигига боғлиқ эмаслигини ва унинг асосий сабаби якорда индуксияланадиган ток (якорнинг ўзиндуксияси) эканлигини таъкидлаган. Ўзгарувчан ток эгри чизиғини ўрганиш учун мўлжалланган асбоб ихтиро қилган. Металлар қаршилигининг температурага боғлиқлигини аниқлаш, Ом қонунини асослаш, магнит оқимини ўлчаш учун баллистик усул яратишга (Б. С. Якоби билан биргаликда) доир ишлар муаллифи. Ленз табиий география соҳасида ҳам тадқиқотлар ўтказиб, қутбий ва тропик кенгликлардаги температуралар фарқини ўрганган, у ерлардаги денгиз оқимининг сабабларини — океанларнинг сиркулясия қонунини аниқлаган[2].
| Эмил Ленз | |
|---|---|
|
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |