Emil Zolya
ЭМИЛ ЗОЛЙА— 19- аср ўрталари, 20- аср бошларида яшаб ижод қилган (1840-1902).
Ҳаёти
Машҳур франсуз адиби Эмил Золя Парижда туғилади. Отаси италиялик, онаси франсуз қизи эди.
Ижоди
„Қашшоқлар ҳикояси“ (1864) номли новеллалар тўплами илк ижод намунаси бўлишига қарамасдан, тезда тилдан-тилга кўчади. „Тереза Ракин“ (1867), „Мадлен Фера“ (1868) романларида натурализм ҳиди сезилиб турса-да, ўша давр жамияти учун бу одатий бир ҳол эди. Адибнинг „Ругон-Маккарлар“ (1871-1893) эпопеяси йигирма йиллик машаққатли ва самарали меҳнат ҳосиласидир. „Уч шаҳар“ (1894-1898) трилогиясида ижтимоий-сиёсий мавзу кенг ўрин эгаллаган бўлиб, бутун бир давр ўз ифодасини топган. „Ҳамал“, „Ғарб“ романлари Эмил Золя номини жаҳонга машҳур қилди. Эмил Золянинг биринчи ҳикоялар тўплами „Нинон эртаклари“ (1864) деб номланиб, саккизта ҳикояни ўз ичига олган ва минглаб ўқувчиларнинг севимли асарига айланган. Эмил Золяни танитган „Ўликлар чақиради“ (1866) романидир. Бу асар Эмил Золянинг иккинчи романидир. Ундан илгари „Клоднинг тавбаси“ номли романи эълон қилинган эди. Адиб илк ижодий изланишлари биланоқ ўзининг қобилияти намойиш этди. Ёзувчининг йигирмата романни ўз ичига олган „Ругон-Маккарлар“ эпопеяси фақат франсуз эмас, Ғарб адабиётининг улкан хазинасига айланди. Бу эпопеяда Маккарлар оиласининг тўрт авлоди тарихи тасвирланади. Ёзувчи бу оиланинг генетик асосларидан тортиб, жамиятдаги ўрнигача, ҳар бир аъзонинг ўзига хос фазилатлари, яшаш тарзи, юриш-туриши, турмуш кечириши, халқ, буржуазия, аристократия, дин билан алоқалари батафсил ҳикоя қилади. Эпопеянинг „Фойда“, „Пул“, „Ғарб“, „Ҳамал“, „Ер“, „Ижод“, „Инсон-ҳайвон“, „Доктор Носкал“ романлари юксак савияда ёзилган. Эпопеянинг ҳар бир романи алоҳида нашр этилган. „Ҳамал“ (1885) романи ўзининг ғоявий юксаклиги билан бошқа асарлардан ажралиб туради. Романда ХИХ асминг 80-йилларида юз берган жуда кўплаб норозилик намойишларининг сабаблари ва унинг оқибатларига алоҳида урғу берилади. Золя ўз романини ёзишдан аввал „Ёзувчи ҳуқуқи“ мақоласини эълон қилади. Унда ёзилишича, ёзувчи намойиш ўтказган Анзен шахтасига бориб, ишчилар ҳаёти билан танишади, намойишчилар билан суҳбат қилади. „Ҳамал“ романининг ёзилишида бу катта манба боМиб хизмат қилади. Эмил Золянинг „Уч шаҳар“, „Лурд“ (1894), „Рим“ (1896), „Париж“ (1898) асарларида дунёдаги энг машҳур шаҳарлар тарихи, ижтимоий-сиёсий ҳаёти ёритилади. Умрининг сўнги йилларида „Ҳосилдорлик“ (1899), „Меҳнат“ (1901), „Ҳақиқат“ (1903) асосларини ёзади. Бу асарлар Эмил Золя ижодининг энг юқори чўққиси ҳисобланиб, адибнинг юксак сўз санъаткори эканлигини намойиш этади.
Манба
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Жаҳон адабиёти“ Файзулла Бойназаров.