Emma Adler
Эмма Адлер (олмонча: Эмма Адлер , қизлик фамилияси Браун (немисча: Браун); 1858-йил 20-май, Дебрецен, Австрия империяси – 1935-йил 23-феврал, Сюрих, Швейцария) – сиёсий ва жамоат арбоби, Австрия Социал-демократик ишчилар партиясининг фаол аъзоси, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Фин де сиècле даври ёзувчиси, журналист, публицист ва таржимон[1].
| Эмма Адлер | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | олмонча: Эмма Адлер |
| Таваллуди |
Эмма Браун 1858-йил 20-май |
| Вафоти |
1935-йил 23-феврал |
Биографияси
У темир йўл ходими ва тадбиркор Игнац Брауннинг оиласида туғилган. Оила либерал яҳудий буржуазиясига мансуб бўлишган. Олти ёшида Эмма жинсий зўравонлик қурбони бўлиб, бокиралигини йўқотган. 16 ёшида эътиқодли социалист бўлган тўртта акасининг таъсирида социализм ғояларига қизиқиб қолган ва социал-демократик ҳаракатнинг фаол иштирокчисига айланган. Унинг энг машҳур акалари Генрих Браун (1854-1927) ва Адолф Браун (1862-1929) ҳисобланишади. 1878-йилда у Вена руҳий касалликлар клиникасида шифокор бўлиб ишлаётган Виктор Адлер билан танишади. Ўша йили Австрия Социал-демократик партиясининг етакчиларидан бири ва асосчисига айланган Викторга турмушга чиқади. Уларнинг ўғли Фридрих Адлер, социалистик сиёсатчи ва инқилобчи бўлиб 1916-йилда Австрия бош вазири граф Карл фон Штюргкни ўлдирган шахс сифатида танилган. У Австрия Социал-демократик ишчилар партиясининг фаоли сифатида, Хедвиг Дом, Берта Паппенгайм ва Хедвиг Лахманн каби ўша даврдаги бошқа яҳудий аёл ёзувчилар билан ҳамкорлик қилган, сиёсий фаолиятини бадиий ижод билан уйғунлаштирган[2]. Таълим ходимлари уюшмасида ишлаган. Инглиз ва франсуз тиллари ўқитувчиси бўлган. Австриянинг „Диэ Фрау“ аёллар журналини муҳаррир сифатида бошқарган. Аделгейд Попп асос солган Австрия социал-демократиясининг „Арбеитер-Зеитунг“ ишчи газетаси билан ҳамкорлик қилган[3]. Эмма Карл Кауцкий билан бўлган ёзишмалари орқали танилган. Ҳаёти давомида руҳий касалликлар ва оғир тушкунликдан азият чеккан, кўп вақтини руҳий касалликлар шифохоналари ва санаторийларда ўтказишга мажбур бўлган. 1935-йилда Сюрихда вафот этган. 1887-йилда драматург Герман Бар Эмма Адлерга бағишлаб „Ла марқуэса д’Амаэгуи. Эине Плаудереи“ номли бир пардали песа яратган.
Ижоди
- Гоэтҳе унд Фрау в. Стеин, 1887
- Диэ берüҳмтен Фрауэн дер франзöсисчен Револутион 1789—1795, 1906
- Жане Wелш Cарлйле: эине Биограпҳиэ, 1907
- Феиэрабенд. Эин Буч фüр диэ Жугенд, 1902
- Неуэс Буч дер Жугенд, 1912
- Кочсчуле, 1915
- Арбеитер лернен Фремдспрачен
Манабалар
- ↑ „Диэ берüҳмтен Фрауэн дер франзöсисчен Револутион 1789—1795.“. 2021-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-ноябр.
- ↑ Эиглер, Фриэдерике Урсула; Корд, Сусанне. Тҳе Феминист Энcйcлопедиа оф Герман Литературе. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1 Жануарй 1997 — 207–-бет. ИСБН 978-0-313-29313-9.
- ↑ Жаcобс, Жаcк. Он Соcиалисц анд "тҳе Жеwиш Қуэстион" Афтер Марх. НЙУ Пресс, 1 Жануарй 1992 — 211, 214–-бет. ИСБН 978-0-8147-4213-6.