Emma Guo
Эмма Гуо (1995-йил 23-февралда туғилган) — австралиялик аёл шахматчи. У ФИДЕ халқаро аёл устаси (WИМ) унвонига эга. Эмма 2015-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Океания чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
| Эмма Гуо | |
|---|---|
|
Эмма Гуо Истанбулдаги 40-шахмат Олимпиадасида, Туркия, 2012-йил | |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
1995-йил 23-феврал Канберра, Австралия |
| Саравҳа | Халқаро аёл шахмат устаси (WИМ) |
| Юқори рейтинги | 2092 (феврал 2013-йил) |
Ёшлик йиллари
Канберрада туғилган Гуо олти ёшида катта акасидан шахмат ўйнашни ўрганади. Эммага кейинчалик маҳаллий шахматчи Питер Симпсон шахматдан мураббийлик қилиб унга шахматнинг барча сир-асрорларини ўргатади[1].
Шахматдаги фаолияти
Гуо тўрт карра Австралия қизлар чемпиони бўлган. Жумладан: 2004, 2005 (10 ёшгача бўлган қизлар тоифасида), 2006 (12 ёшгача бўлганлар тоифасида) ва 2007-йилларда (18 ёшгача бўлганлар тоифасида) ўтказилган шахмат мусобақаларида иштирок этган[2].
Эмма Гуо 2008-йил октябр ойида Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган 1-Жаҳон ақл спорти ўйинларида Австралия аёллар шахмат жамоаси аъзоси сафида ўйнаган[3][4].
Гуо аёллар ўртасидаги Океания чемпионатида тўрт марта иштирок этган. 2009-йилда Қуээнсланд штатининг Голд Cоаст шаҳрида ўтказилган шахмат мусобақасида у Арианне Каоили ва Ирина Березинадан кейинги учинчи ўринни эгаллади ва бу натижаси учун аёл ФИДЕ устаси (WФМ) унвонига сазовор бўлди[5]. 2011-йилда Эмма Гуо Янги Зеландиянинг Роторуа шаҳрида Ирина Березина билан бир хил балл тўплаб биринчи ўринга даъвогар бўлади[6] ва бир неча ой ўтгач, Сиднейнинг Парраматта шаҳрида ўтказилган плей-офф ўйинида Ирина билан бўлган ўйинда мағлубиятга учрайди[7]. Шу мусобақадаги муваффақиятли ўйинлари натижасида унга халқаро аёл устаси унвони берилди. Икки йил ўтгач, Фиджининг Нади шаҳрида у Березина билан яна бир бора тенг балл тўплаб, биринчи ўринга даъвогар бўлади, лекин афсуски, ҳудди аввалгидек плей-офф ўйинида Ирина Березина томонидан мағлуб этилади[8]. 2015-йилда Сиднейнинг Cаммерай шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида Эмма Гуо 7/9 балл тўплаган ҳолда, ўйинни биринчи ўрин соҳибаси сифатида якунлади ва 2016-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди[9][10].
Гуо Австралия терма жамоаси сафида 2010, 2012, 2014 ва 2016-йиллардаги аёллар шахмат олимпиадаларида иштирок этган. У шунингдек, 2007-йилда 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон олимпиадасида Австралиянинг иккинчи жамоаси сафида ўйнаган[11].
Гуо 2012-йилда 36-Зурич Чристмас Опен турнирида энг кўп балл тўплаган шахматчи сифатида этироф этилди[12].
Шахсий ҳаёти
Эмма Гуо ҳозирда Канберрадаги Австралия Миллий Университетида психология ва санъат йўналишида таҳсил олмоқда.
Машҳур ўйинлар
- Махмут Хеладини ва Эмма Гуо, Ҳилтон Мастер Опен турнири, Базел (2013), Руй Лопез: Счлиэманн ҳимояси, (C63), 0:1
1.э4 э5 2. Нф3 Нc6 3. Бб5 ф5 4.д3 фхе4 5.дхе4 Нф6 6. Бг5 Бc5 7. ОО д6 8.c3 ОО 9. Нбд2 Қе8 10. Бҳ4 Кҳ8 11.б4 Бб6 12. Ре1 Нҳ5 13. Бф1 Бг4 14. Қб3 Қг6 15. Кҳ1 Рф4 16. Бг3 Нхг3+ 17.фхг3 Рф6 18. Бе2 Бхф3 19. Бхф3 Қхг3 20. Ре2 Рҳ6 21. Нф1 Қф4 22.а4 а5 23.б5 Не7 24. Рд1 г5 25. Рд3 г4 26. Ре1 гхф3 27. Рхф3 Қг4 28.ҳ3 Рг8 29. Қc2 Қҳ4 30. Қб1 Рф6 31. Рхф6 Қхф6 32. Ре2 Нг6 33. Нҳ2 Нф4 34. Қф1 Қг6 0-1
Манбалар
- ↑ Саwа, Марк. „Чесс мастер ат жуст 17“. Тҳе Cанберра Тимес (15-май 2012-йил). 7-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-январ 2014-йил.
- ↑ АCТЖCЛ Аустралиан Жуниорс Аге Чампионс. АCТ Жуниор Чесс Леагуэ.
- ↑ 1ст Wорлд Минд Спорт Гамес — Wомен Теам Рапид. Чесс-Ресулц.cом.
- ↑ 1ст Wорлд Минд Спорт Гамес — Wомен Теам Блитз. Чесс-Ресулц.cом.
- ↑ 2009 Оcеаниа Зонал Wомен. Тоурнамент репорт (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ 2011 Оcеаниc Зонал Wомен. Оригинал Тоурнамент Репорт. ФИДЕ.
- ↑ „2011 Оcеаниа Wомен'с Зонал Плаёфф“. ФИДЕ (20-июл 2011-йил). Қаралди: 14-июл 2016-йил.
- ↑ „Ресулц оф 2013 Оcеаниа Зоне Чампионшипс“. ФИДЕ (13-май 2013-йил). 2016-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2016-йил.
- ↑ Спиллер. „Оcеаниа Зоне 3.6 Чампионшип Сйдней (АУС) Жулй 3 - 10, 2015“. ФИДЕ (2015-йил 15-июл). 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ Рогерс. „ГМ Рогерс: Иллингwортҳ Беац МcCлймонт анд Баку Деадлине“. Гардинер Чесс (20-июл 2015-йил).
- ↑ Эмма Гуо теам чесс реcорд ат Олимпбасе.орг
- ↑ 36. Зüрчер Wеиҳначцопен (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-09-19 санасида архивланган) Финал стандингс
- ↑ „17-еар олд Тибетан гирл то cомпете ат Чесс Олймпиад“. Пҳаюл.cом (30-май 2012-йил). 14-сентабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2016-йил.
- 365Чесс.cом сайтидаги Эмма Гуо ўтказган шахмат ўйинлари