Emma Marrone
Эммануэла „Эмма“ Марроне (ит; 1984-йил 25-май) италиялик қўшиқчи, қўшиқ муаллифи ва актриса. Эмма тахаллуси билан танилган.
Эмма | |
|---|---|
|
Эмма 2023-йил октябр ойида | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Эммануэла Марроне 1984-йил 25-май [Флоренсия]], Италия |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 2003-ҳозиргача |
| Веб-сайт | эммамарроне.нет |
Бир неча мусиқий гуруҳлар билан фаолият олиб борганидан сўнг, у 2010-йил март ойида Италиянинг Амиcи ди Мариа Де Филиппи реалити-мусиқий танловининг тўққизинчи мавсумида ғолиб чиққач кенг эътирофга сазовор бўлган. Ҳамда Универсал Мусиc билан шартнома имзолаган. 2010-йилдан буён у 7 та яккахон студия албоми, 1 та эхтендед плай ва элликдан ортиқ сингл чиқарган. Унинг асарлари Италия сингллар чарти ва Италия албомлар чартида тўрт мартадан биринчи ўринни эгаллаган ҳамда Италияда 2 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
2012-йил феврал ойида у Санремо Мусиc Фестивал 2012 танловида „Нон è л'инферно“ қўшиғи билан ғолиб бўлди. Шунингдек, у „Эуровисион–2014“ танловида Италия вакили сифатида „Ла миа cиттà“ қўшиғини ижро этди ва мусобақани 21-ўринда якунлаган.
Эмма Тҳиртй Сеcондс то Марс ва Áлваро Солер каби халқаро ижодкорлар, шунингдек Элиса, Алессандра Аморосо, Модà, Фабризио Моро, Васcо Росси, Гиулиано Сангиорги ҳамда Роберто Cасалино каби италиялик санъаткорлар билан ҳамкорлик қилган. Марроне, шунингдек, Элодиэ ва Антонино каби ижодкорлар учун қўшиқ муаллифи ва продюсер сифатида ҳам фаолият юритган.
Манбалар
- ↑ Эмма. „Гендер Поп“. АллМусиc (1984-йил 25-май). Қаралди: 2014-йил 12-май.
- ↑ „Соурcе 'Роcкол', гендер Поп Роcк“ (ит). Роcкол.ит. 2013-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-май.
- ↑ г. л. п. „Тҳе Поп роcк оф Эмма“ (ит). ла Репубблиcа (2011-йил 3-июл). Қаралди: 2014-йил 12-май.
- ↑ „Эмма Марроне“. Тҳе профиле Энгине (2010-йил 19-март). 2016-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-май.