Emmanuel Kalontarov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Эммануэл Маркелович Калонтаров (1932-йил, 6-март, Самарқанд – 1984-йил, 8-май, Тошкент) – кино рассоми, Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1979). Республика рассомлик билим юрти (1953), Кинематография институти (1959)ни тугатган. 1959-йилдан „Ўзбекфилм“ киностудиясида рассом. Шуҳрат Аббосовнинг „Сен етим эмассан“ (1962), „Тошкент – нон шаҳри“ (1968), „Абу Райҳон Беруний“ (1974), Али Ҳамроевнинг „Қўрқувсиз“ (1974), „Инсон қушлар ортидан боради“ (1976), Латиф Файзиев ва О. Меернинг „Али бобо ва қирқ қароқчи саргузаштлари“ (1978) филмларига қоғоз ва картонга кўмир, акварел, гуаш билан ишлаган эскизлари филм гоясини очиб беришга хизмат қилгани билан диққатга сазовор. „Абу Али Ибн Сино“ (1979), „Уйғониш“ ва „Келинлар қўзғолони“ (1984) филмларига ишлаган декорация эскизлари рассомнинг маҳоратини ифодалади[1].
Манбалар
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |