Emmanuel Macron
Эммануэл Жеан-Мичел Фрéдéриc Маcрон – франсуз сиёсатчиси ва собиқ сармояга оид банкчи, Франсиянинг янги сайланган 25 чи президенти. „Олға“ партиясининг етакчиси. Франсиянинг собиқ Иқтисодиёт, саноат ва рақам ишлари вазири бўлган. Бу лавозимни Мануэл Валлс иккинчи ҳукуматида 26-август 2014-йилдан 30-август 2016-йилгача эгалаган. Франсиянинг 2017-йилги президент сайловида ғалаба қозонган, шу биланФрансиянинг энг ёш президенти бўлди.
| Эммануэл Маcрон Эммануэл Жеан-Мичел Фрéдéриc Маcрон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1977-йил 21-декабр |
| Партияси | Олға |
Ҳаёти
Эммануэл Маcрон 21-декабр 1977-йилда Амиэнс шаҳрида туғилган. Отаси Жеан-Мичел Маcрон шифокор ва Пиcардиэ Жулес Верне Университетида неврология профессор бўлиб ишлаган. Парис-Нантерре Университетида, Сиёсий тадқиқотлар олийгоҳида ва Écоле натионале д’администратион ўқишни битирган.1999-йилдан 2001-йилгача Паул Риcœур ёрдамчиси бўлган. 2004-йилдан 2008- йилгача Иқтисодиёт вазирлигида назоратчи бўлиб ишлаган. 2007- йилдан Жаcқуэс Аттали билан бирга Франсиянинг яхши ўсиши ҳайъати бўйича лавозимида ишлаган. Ротҳсчилд & Cиэ Банқуэда сармояга оид банкир бўлиб ишлаган, шу ишда Молия Мозарти лақабини олган.
Сиёсий фаолияти
Франсиянинг 2006 йилдан 2009 йилгача Социалистик партиясида бўлган. 2012-йилдан 2014-йилгача Франçоис Ҳолланде Бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 10-июн 2014-йили истъэфога чиқган ва 26-августда иқтисодиёт вазири қилиб тайинланган. 6-апрел 2016-йили Маcрон „Олға“ партиясини яратди. 16-ноябр 2016-йили Маcрон Франсия президент сайловида қатнашадиганини айтди. 8-май 2017-йили „Олға“ партиясини раислик лавозимидан кетди.
Сайлов
Франсиядаги 2017 йилги сайловда қатнашган. У сайловнинг 1-босқичида 23,86% овоз тўплаб 2-босқичга чиқди. У билан Марине Ле Пен 2-босқичга чиқди. „Олға“ ҳаракати асосчиси Эммануэл Макрон Франсиядаги президентлик сайловларининг 2-босқичида 66,06 фоиз овоз билан ғалаба қилди.[1] . Марине Ле Пен эса 33,94 фоиз овоз олди. Маcрон Франсиянинг энг ёш президенти бўлди
Оиласи
2007-йилда Маcрон ўзининг мактабдаги франсуз ўқитувчисига уйланди. Бригитте Маcрон Эммануэл Маcрондан 24 ёш катта. Бригиттенинг олдинги эридан 3та фарзанди бор.
Манбалар
Ҳаволалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |