Emo kidlar
Эмо кидлар (эмо — эмосионал сўзидан қисқартма, кидс — болалар) — эмо жанри ва унга қардош услублар мусиқаси муҳлислари асосида яралган субмаданиятнинг ва ёшлар модасининг вакиллари.
Эмо стилининг асосий қирралари
Эмо кидларнинг имиджи

Эмоларнинг анъанавий соч турмаги деб бир кўзни ёпиб турувчи ва узунлиги бурунгача бўлган қийишиқ, йиртиқ пешонагажак (челка), орқа тарафида эса ҳар томонга қараган қисқа сочлар ҳисобланади. Афзаллик қаттиқ, тўғри қора сочларга берилади. Қиз болаларда болаларча, кулгили соч турмаклари бўлиши мумкин — икки кичиккина соч йиғмаси, ён тарафга тақиладиган юрак шаклидаги ёрқин соч қисқичлари, бантиклар.
Кўп ҳолларда эмо кидлар қулоқларини тешишади ёки тоннелар қилдиришади. Бундан ташқари, эмо киднинг юзида пирсинг бўлиши мумкин (масалан, лабларда, буруннинг чап бўлагида, қошларда).
Қизлар ҳам, йигитлар ҳам лабларини тери рангларига мослаб бўяшлари, оч тонал крем ишлатишлари мумкин. Кўзлар қалам ёки туш билан қалин бўялади, натижада улар оч юзда ёрқин белги бўлиб кўринадилар. Бундай пардоз асосан консерт ёки сейшенларга борилганда қилинади.
Интернетда эмо кидларнинг никлари жуда ўткирдир, мисол учун, х_брокен_ҳеарт_х, хлонелйхстарх ва ҳоказо. "х" ҳарфининг никларга қўшилиши эмо кидларнинг веганизм билан бир қаторда тарқалган страигҳт эдге маданиятига қарам эканликларини билдиради.
Кийим-кечак
Эмо кидлар пушти-қора тусдаги, икки рангли безакли кийимларни кийишади ва услублашган нишонларни тақишади. Кийинишдаги асосий ранглар қора ва пушти ҳисобланади, аммо бошқа ёрқин-шокка туширувчи рангларга ҳам майл берилган.
Кенг чизиқли кўринишлар ҳам учрайди. Кўп ҳолларда кийимда эмо гуруҳларнинг номлари, кулгили расмлар ёки синган юраклар тасвирланади. Скейтбордчи ва БМХ-чилар кийимларининг спорт услубидаги қирралари ҳам учрайди.
| Қора | Ёрқин |
|---|---|
| Эмо образида кўпроқ учрайди. Унинг танлови депрессия, бахцизлик билан чақирилган бўлиши мумкин. |
Қувончли дақиқаларни ифодалайди. Бу умумий тушкунликка қарши чақирув, эмонинг готик субмаданият билан боғлиқлигини инкор этиш ва уни поп-пункка яқинлаштиришдир. |
Эмо кидлар учун хос бўлган оёқ кийим бу — кедалар (cонверсе ёки скейтерларнинг кедалари), шунингдек, флиплар, слиплар, Ванслар.
Энг типик кийим-кечак:
- Тор, ёпишиб турувчи футболка.
- Қора ёки кулранг-кўк рангдаги тор жинсилар, тешик ёки ямоқлари бўлиши мумкин.
- Осилиб турувчи занжирли, катта темир тимсолли қора ёки пушти ранг камар.
- Ёрқин ёки қора ипли кедалар.
Қизларда одатда қора рангдаги узун кўйлаклар учрайди. Бантикли ободокчалар мавжуд бўлади. Қўлларда йўл-йўл чизиқли гетралар. Унисекс кийими камроқ учрайди.
Атрибутика
Эмо кидлар учун қуйидаги атрибутлар ҳарактерли:
- Ямоқ ва нишонлар билан қопланган почтачи сумкаси.
- Кийимларга, баъзан эса оёқ кийимларига бириктирилган нишонлар.
- Ёрқин ёки қора рангдаги гардишли кенг кўзойнаклар.
- Бўйинда ёрқин ранглардаги катта дурлар.
Тимсоллар
- Пушти ранг юрак, кўп ҳолларда кўндалангига дарз кетган ёки майда бўлакларга бўлинган бўлади.
- "Банг-банг" (ўқ узиш овози) ёзувли пушти ранг (ёки қора) пистолет ёки устма-уст қўйилган пистолетлар.
- Пушти ранг фонда қора беш қиррали юлдуз.
Ўзига хос ҳаракатлар
- Пешонагажак (челка) пастга тушириб бошни эгиб туриш ва чаккасига пистолет сингари икки бармоқни тираш.
- Қўлларни юрак шаклида йиғиш.
Дунёқараш
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Оммавийлашиш муаммоси
Ҳозирги замонда бу маданиятнинг кенг оммавийлашуви сабабли кўплар унинг ҳақиқий маъносини унутмоқдалар ва диққатни фақат ташқи кўринишга қаратмоқдалар. Бунинг натижасида, эмонинг вакиллари орасида бўлиниш юз берди: ҳақиқий эмолар ўзларини "труэ" деб номлайдилар (инглизча: труэ — ҳақиқат, ҳақиқий), мусиқанинг ўрнига мода ва оммавийликка берилганларни эса "позерлар" деб атайдилар (инглизча: посеур — позер, кўчирмачи). "Кўчирмачилар" ва субмаданиятнинг асл вакиллари орасидаги зиддият "антиэмо" номли ҳолатга айланди. Улар ўз навбатида "позерларни" таъқиб қилиб, эмо кидлар ташқи кўринишининг хос қирраси — пешонагажакини (челка) қирқиб ташлайдилар.
Эмо луғат
- Труэ эмо — ҳақиқий, идеал эмо кид. Амалда бундайлар мавжуд эмас, чунки эмонинг позитив, суисидал, депрессив ва шунга ўхшаш турли хил дунёқарашлари мавжуд.
- Сcреам — эмосионал чинқириқ, қулоқни тешадиган бақириқ. Эмо ва сcреамо жанрларидаги мусиқий гуруҳлар вокалига хос ижро услуби.
- сХе — "страигҳт эдге"дан қисқартма, соғлом ҳаёт шаклининг ташвиқоти.
- Банг-Банг — инглиз тилида қабул қилинган пистолет ўқ товушининг қиёфаси. Эмо кидларнинг энг севимли ибораларидан бири.
- Флиплар — ромбчали латта шиппаклар.
- Слиплар (слип-онлар) — шиппакларга ўхшаш оёқ кийим, аммо тагликлари кедаларникига ўхшайди.
- Снеплар — резинка ва симлардан ясалган қўл тақинчоқлари.
- Тоннеллар — қулоқлардаги катта юмалоқ тешиклар, шунингдек, уларга тиқилган ичи бўш зираклар.
- Плаглар — тоннелларга тиқилган тешиксиз зираклар.
Ҳаволалар
- Эмо ўзи нима? (рус.)
- Эмокидс.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-11-21 санасида архивланган) (рус.)
cс:Эмо эн:Эмо#Фашион анд стереотйпе фи:Эмо (нуорисокулттуури) нл:Эмоcоре (маинстреам) ру:Эмо-киды сл:Эмо (гласба) св:Эмо (сланг)