Emotikon


Эмотикон (/əˈмоʊтəкɒн/, ə-МОҲ-тə-кон, камдан-кам ҳолларда /ɪˈмɒтɪкɒн/, иҳ-МОТТ-иҳ-кон), инглизча „эмотион иcон“ (эмотион-ҳис-туйғу, иcон-белги) сўзларидан олинган[1][2][3][4]. Эмотикон одамнинг ҳис-туйғуларини, кайфиятини ёки реаксиясини ифодалаш ёки вақтни тежаш усули сифатида белгилар — одатда тиниш белгилари, рақамлар ва ҳарфлар ёрдамида юз-ифодасини тасвирий ифода қилиш.
Биринчи АСCИИ кодлаш жадвали эмотиконлари компютер олими Сcотт Фаҳлманга тегишли бўлиб, 1982-йилда Cарнегиэ Меллон университетининг эълонлар тахтаси тизимидаги хабарда „смилейс“ деб номланувчи — :-) ва :-( — белгиларни таклиф қилган. Ғарб мамлакатларида эмотиконлар одатда матн йўналишига тўғри бурчак остида ёзилади. Япониялик фойдаланувчилар япон тили учун зарур бўлган, каттароқ белгилар тўпламидан фойдаланган ҳолда каоможи деб номланган эмотиконни оммалаштиришди. Ушбу услуб 1986-йилда Япониянинг АСCИИ НЕТ вебсайтида пайдо бўлган[5][6].
1990-йилларнинг охирларида СМС мобил матнли хабар алмашиш ва Интернет кенг тарқалгач, эмотиконлар тобора оммалашиб борди ва улар матнли хабарлар, Интернет форумлари ва э-маилларда кенг қўлланила бошланди. Эмотиконлар технология орқали мулоқот қилишда муҳим рол ўйнади ва баъзи қурилмалар ҳамда иловалар матнли тиниш белгиларидан фойдаланилмайдиган стилиз қилинган расмларни тақдим этди. Улар матнга асосланган кибермулоқот пайтида юз имо-ишоралари орқали ўзига хос ҳис-туйғуларни акс эттирувчи СМС орқали бошқа „оҳанг“ ва ҳис-туйғуларни таклиф қилишади. Эмотиконлар турли хил рақамли платформалар учун узлуксиз ривожланиш ҳолатида бўлган замонавий эможиларнинг кашшофлари эди. Бугунги кунда дунё онлайн аҳолисининг 90% дан ортиғи эможилар ёки эмотиконлардан фойдаланади[7].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „эмотиcон“. Cамбридге Адванcед Леарнер'с Диcтионарй. Қаралди: 2018-йил 22-март.
- ↑ „эмотиcон“. Америcан Ҳеритаге Диcтионарй. Қаралди: 2018-йил 22-март.
- ↑ „эмотиcон“. Cоллинс Диcтионарй. Қаралди: 2018-йил 22-март.
- ↑ „эмотиcон - Дефинитион оф эмотиcон ин Энглиш бй Охфорд Диcтионариэс“. Охфорд Диcтионариэс - Энглиш. 2017-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф Смилей Маркс“. Стафф.аист.го.жп. 2012-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-март.
- ↑ Ясумото-Ниcолсон, Кен „Тҳе Ҳисторй оф Смилей Маркс (Энглиш)“. Wҳатжапантҳинкс.cом (2007-йил 19-сентябр). 2021-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-август.
- ↑ Wиллиамс, Алех. „(-: Жуст Бетwеэн Ёу анд Ме ;-)“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2007-йил 29-июл). Қаралди: 2018-йил 22-март.