Эмулгаторлар (лотинча: соғаман) — эмулсия ҳосил қиладиган моддалар, эмулсияларнинг стабилизаторлари. Эмулгаторлар жумласига эмулсияни ташкил этган 2 фазадан бирида эрийдиган табиий ва сунъий бирикмалар (баъзи тузлар, асослар, органик кислотлар, совунлар, аминлар ва бошқалар сирт фаол молдалар), кукун ҳолидаги моддалар киради. Эмулгаторлар сифатида ишлатиладиган модда таркибида (унинг дисперслик даражасидан қатъи назар) гидрофил ва гидрофоб қисмлар бўлиши керак, чунки деярли ҳамма эмулгаторларни сирт фаол моддалар деса бўлади. Кучли гидрофил қисмига эга бўлган эмулгаторлар М/С типидаги эмулсиялар (яъни мойнинг сувдаги эмулсияси) олиш учун хизмат қилади. Гидрофоб қисмлари кучли бўлган эмулгаторлар эса С/М типидаги эмулсиялар (яъни сувнинг мойдаги эмулсияси) ҳосил қилишда ишлатилади. Агар 10 мл сувга 10 мл бензол қўшиб чайқатилса, 2 хил эмулсия олиш мумкин. Ана шу аралашмага гидрофил эмулгаторлар қўшилса, эмулгаторлар молекуласининг қутбсиз (утлеводород) қисми мой томчиларига, қутбли қисми (—СООН, — ОН, — 1МН2гуруҳлари) эса сув томчиларига ботади, лекин гидрофил эмулгаторларни сув кўпроқ хўллайди, натижада эмулгаторлар ҳажмининг кўп қисми сувга, оз қисми эса бензолга ботади. Шу сабабли бензол томчиси атрофида эмулгаторларнинг сидирға пардаси ҳосил бўлади; бу томчини эмулгаторлар молекулари яхши қуршаб олади. Натижада М/С типидаги эмулсия барқарорлашади. Гидрофоб эмулгаторлар қўшилганда С/М типидаги эмулсия ҳосил бўлади.