Endi Demneri
Энди Демнери (1998-йил 31-июлда туғилган) — албаниялик модел ва гўзаллик танлови ғолибаси бўлиб, Мисс Универсе Албаниа 2023 унвонига сазовор бўлган. У ўз мамлакати шарафини Мисс Универсе 2023 танловида, Салвадор давлатида бўлиб ўтган мусобақада ҳимоя қилган[1][2][3][4][5][6][7].
| Энди Демнери | |
|---|---|
| Таваллуди |
Энди Демнери 1998-йил 31-июл |
| Касби | Модел |
| Унвони | Мисс Универсе Албаниа 2023 |
| Мақоми | Мисс Универсе Албаниа 2023 |
Ёшлиги ва оиласи
Энди Демнери 1998-йил 31-июлда Албаиянинг Тирана шаҳрида, мода дизайнерлари ва гўзаллик танлови ғолиблари оиласида туғилган[4][7]. Холаси мода дизайнери ҳисобланади. У албан, инглиз, италян ва турк тилларида гаплашади[4][7]. Унинг амакиваччаси Ирса Демнери 2007-йилда Мисс Шқипериа унвонини қўлга киритган[1].
Мода
Энди Демнери ўзининг модел сифатидаги фаолиятини 2014-йилда бошлаган[6][8][4]. 2022-йил сентабр ойида италян мода дизайнери Стефано Габбана уни Долcе & Габбана мода кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилган[1]. У 2023-йилда Милан мода ҳафталигида қатнашган[4].
Гўзаллик танловлари
Мисс Универсе 2023
2023-йил 1-июн, пайшанба куни амалдаги ғолиб Дета Кокомани Энди Демнерига ўз вориси сифатида тож кийдириб, уни Паллати и Конгресеве (Конгресслар саройи)да, Тирана шаҳридаги Дëшморëт э Комбит хиёбонида бўлиб ўтган маросимда Мисс Универсе Албаниа 2023 деб эълон қилди. У 2023-йил 18-ноябрда Салвадор давлатида ўтказилган 72-Мисс Универсе танловида Албания шарафини ҳимоя қилди[5][6][9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Энди Демнери, 24-вжеçаржа нга Тирана шпаллет Мисс Универсе Албаниа“. Газета Булевард (2023-йил 2-июн). 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ „Гарожнë 87 важза, Энди Демнери рендитет э трета нë 'Мисс Универсе'!“ (сқ-АЛ). Сйри (2023-йил 14-октябр). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ „А ка бëрë ндëрҳйрже, Энди Демнери ка нжë пëргжигжиэ пëр тë гжитҳë жу“ (эн-УС). АркиваНеwс (2023-йил 10-июн). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Энди Демнери шпаллет фитуэсе э “Мисс Универсе Албаниа 2023”“ (сқ). Тирана Тодай (2023-йил 2-июн). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ 5,0 5,1 Г.У „Згжедҳет Мисс Универсе Албаниа 2022“ (сқ). Клан Косова (2022-йил 10-июн). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Тҳí синҳ Ҳоа ҳậу Ҳоàн вũ 2023 гâй чú ý“ (ви). Бáо đиệн тử Тиềн Пҳонг (2023-йил 19-сентябр). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Э.К „Мë э букура мес тë букураве, Энди Демнери шпаллет Мисс Универсе Албаниа“. ФахWеб (2023-йил 2-июн). 2023-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ ВизионПлус1 „Энди Демнери важза мë э букур шқиптаре; Мисс Универсе Албаниа & Косова дҳурон эмоcионе тë форта“. Визион Плус (2023-йил 1-июн). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ ЭриcкНгуен „Ҳаи мỹ нҳâн бốc лửа củа Албаниа вà Косово đăнг қуанг, đếн вớи Мисс Универсе 2023“ (ви). wорлдбеаутиэс.орг (2023-йил 2-июн). Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
Ҳаволалар
- Энди Демнери ИМДб да