Endogamiya
Эндогамия (юнонча эндо... ва — никоҳ) — биронта ижтимоий гуруҳ (қабила, уруғ, табақа ва бошқалар)нинг ўз ичидан уйланишини тақозо этувчи одат. Ибтидоий жамиятда уруғ экзогам (қаранг Экзогамия), қабила эса эндогам бўлган. Ибтидоий жамоа муносабатларининг бузилиш даврида бир қанча халқлар (малагасийлар, банту халқларининг бир қисми, араблар, ўзбеклар, туареглар, Доғистоннинг айрим халқлари ва бошқалар)да уруғ ёки ичидаги гуруҳларда эндогам никоҳ қарор топди. Бундан мақсад яқин қариндошлар ичида молмулкни сақлаш эди. Натижада никоҳ акаукаларнинг болалари ўртасида, амакиваччалар ва ота ёки она томонига мансуб қариндошлар ўртасида бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |