Endokard
Эндокард (эндо... ва юнонча — юрак) — юрак деворининг ички қавати; юрак мускул қаватининг ички юзасини қоплаб турадиган юпқа парда. Эндокард талайгина эластик толалар, силлиқ мускул толалари коллагенли бириктирувчи тўқимадан тузилган. Эндокард пардасининг ичкари (қоринча ва бўлмача бўшлиқлари)га қараган юзаси эндотелий билан қоиланган, шу сабабдан юракнинг ички юзаси силлиқбўлиб кўринади. Эндокард юракнинг ҳамма бўлимларини бир хилда қопламаган, юрак қулоғида — қоринчаларида эндокард бирмунча юпқа, бўлмачаларнинг ички юзасида эса бир оз қалин бўлади, шу сабабли у тиниқроқ кўринади. Эндокардда нерв охирлари кўп. Эндокард атриовентрикуляр тешиклар ҳамда аорта ва ўпканинг бошланиш жойидаги тешикларда бурма (дубликатура) ҳосил қилиб, атриовентрикуляр (тавақали) яримойсимон клапанларни вужудга келтиради. Эндокарднинг яллиғланиши эндокардит дейилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |