Endometrit

Эндометрит (эндо… ва юнонча бачадон) – бачадон шиллиқ қавати – эндометрийнинг яллиғланиши. Эндометритни септик инфексия (стрептококк, стафилококк, гонококк, ичак таёқчаси) ва бошқалар микроорганизмлар қўзғатади. Эндометрит сўзак, сил касалликлари оқибатида ҳам юзага келади. Бачадонга инфексия қон ва лимфа йўллари орқали ўтади. Эндометрит ўткир ва сурункали кечади. Касаллик белгилари аборт ёки туғруқдан кейин 3—4 куни юзага чиқади. Бачадонда қон ва йўлдош қолдиқларининг қолиб кетиши касаллик авж олишига сабаб бўлади. Эндометритда бемор иситмалайди, эти увушади, иштаҳаси пасаяди, бош ва қориннинг пастки қисми оғрийди. Ўткир эндометритда бачадон юмшоқ, шишган, палпацияда оғриқли, ажраладиган чиқинди ҳидли бўлади. Сурункали эндометритда ҳайз кўриш бузилади. Бачадон қаттиқлашган, катталашган, огриқсиз, ундан ажраладиган чиқинди йирингли бўлади.
Олдини олиш. Чилла даврида аёлни инфекпиядан сақлаш ва тўғри парвариш қилишдан иборат. Даво беморнинг аҳволига, касаллик белгиларига қараб тайинланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |