Шишасимон тананинг йиринглаши — эндоофталмит деб айтилади. Эндоофталмит кўпинча шох парданинг йирингли касалликларида, оғир тешиб отувчи жароҳатларда ва кўз олмасининг операцияларидан кейин пайдо бўлади (катаракта, глаукома ва ҳоказолар)[1].

Клиникаси

Бу жараёнда кўриш ўткирлигининг кескин камайиши, рангдор парда ва хориоиднинг бирга йиринглаши оқибатида кўз оғриғи, кўз ёши кўпайиши, кўз олмаси, конюнктивада аралаш инексияси пайдо бўлади. Шох парда хиралашиши, олд камера суюқлигининг хиралашиши оқибатида кўз тубини офталмоскопия қилиб бўлмайди. Ултратовуш текширувларида шишасимон танада кўплаб сузиб юрувчи ипсимон йирингли моддалар аниқланади[2].

Даволаш

Даволаш асосан йирингни жаррохлик йўли принсипларига асосланган бўлиб, парасинтез орқали кўз олмаси ичи кучли антибиотиклар (Фортум эритмаси 1.1000 эртилиб) билан кўз ичи ювилади. Беморнинг тузалиш прогнози даволашнинг эрта бошланишига боғлиқ[3].

Манбалар

  1. ↑ Юлдашева. шишасимон тана, 6, Тошкент: Чо'лпон — 54-55-бет. ИСБН 978-9943-05-869-9. 
  2. ↑ Юлдашева. шишасимон тана, 6, Тошкент: Чо'лпон — 54-55-бет. ИСБН 978-9943-05-869-9. 
  3. ↑ Мухамадиев. шишасимон тана касалликлари, Тошкент, 2020 — 271-бет. ИСБН 418-49908-2020.