Энеда Тарифа (1982-йил 30-мартда туғилган) — албаниялик хонанда ва собиқ телебошловчи. У „Фестивали и Кëнгëс“ танловининг 54-мавсумида ғолиб чиқиб, Албания номидан „Эуровисион–2016“ танловида иштирок этган. Шунингдек, Тарифа 2011–2016-йилларда „Портокалли“ кўрсатувида фаолият юритган.

Энеда Тарифа
Таваллуди 1982-йил 30-март (1982-03-30) (44 ёш)
Фаолият йиллари 1997–ҳозиргача
Лейбллар Онима

Ҳаёти ва карераси

Энеда Тарифа Албаниянинг Тирана шаҳрида туғилган. У 2001-йилда „Ика ларг“ қўшиғи билан „Кëнга Магжике“ танловида иштирок этиб, ўз ижодий фаолиятини бошлаган. 2003-йилда у „Фестивали и Кëнгëс“нинг 42-мавсимида „Қëндрож“ қўшиғи билан қатнашиб, финал босқичига чиққан. 2006-йилда Энеда яна „Кëнга Магжике“да „Рретҳ зжаррит тëнд“ қўшиғи билан иштирок этиб, 154 балл билан 4-ўринни эгаллаган ҳамда Çэск Задежа Призе мукофотига сазовор бўлган[1]. Кейинги йили у „Фестивали и Кëнгëс“ танлови 46-мавсумида „Э пара летëр“ қўшиғи билан қатнашиб, финалда 17 иштирокчи орасида 10-ўринни эгаллаган. 2010-йилда эса Топ Фест танловида „Ме ветен“ қўшиғи билан ғолиб бўлган. Кейинчалик у „Портокалли“ кўрсатувида бир неча йиллар давомида бошловчи сифатида фаолият юритган[2].

Энеда Тарифа бир муддат танаффусдан сўнг 2015-йилда „Фестивали и Кëнгëс“ танловининг 54-мавсумига „Пëрраллë“ қўшиғи билан қайтган ва ушбу танловда ғолиб бўлган. Шу ғалаба унга Албания номидан „Эуровисион–2016“ танловида иштирок этиш ҳуқуқини берган[3][4]. У 12-май куни иккинчи ярим финалда чиқиш қилган, бироқ финал босқичига ўта олмаган[5].

2018-йилда у бошловчи Ледион Лиçо ва ҳакамлар Мириам Cани ва Александëр & Ренис Гжока (дуо) билан „Тҳе Воиcе Кидс Албаниа“ 2-мавсумида ҳакам бўлган[6].

Шахсий ҳаёти

Энеда Тарифа мусиқачи Эржон Залошнжа билан турмуш қурган[7]. 2013-йилда уларнинг Ариа исмли қизи дунёга келган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Кëнга Магжике Ҳисторй“. 2016-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-декабр.
  2. ↑ „Энеда Тарифа Биограпҳй“. Қаралди: 2015-йил 28-декабр.
  3. ↑ „Энеда Тарифа то репресент Албаниа wитҳ а "Фаирйтале"“. Эуровисион.тв (2015-йил 28-декабр).
  4. ↑ „Энеида Тарифа фитуэсе э Фест 54“ (сқ). Радио Телевизиони Шқиптар (РТСҲ) (2015-йил 28-декабр). 2015-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  5. ↑ „Стоcкҳолм 2016: Сеcонд Семи-Финал Сcоребоард“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2016-йил 12-май). 2019-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-апрел.
  6. ↑ „Энеда Тарифа тражнере нë Тҳе Воиcе Кидс“ (сқ). 2021-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-март.
  7. ↑ „Энеда Тарифа прет нжë фëмижë“ (сқ). Текстешқип (2012-йил 19-май). 2012-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „Энеда Тарифа бëҳет нëнë, вжен нë жетë Ариа“ (сқ). Текстешқип (2013-йил 20-май). 2013-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган.