„Энглиш Граммар ин Усе“ („Инглиз тилининг амалий грамматикаси“), тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Леарнерс оф Энглиш“ („Инглиз тилининг амалий грамматикаси: Инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирган ўрганувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“) — Раймонд Мурпҳй қаламига мансуб инглиз тили грамматикаси бўйича китоб. Илк бор 1985-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган.

Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Леарнерс оф Энглиш
Муаллиф(лар) Раймонд Мурпҳй
Тил инглизча
Жанр(лар)и қўлланма
Нашр этилган санаси 1985
Нашриёт Кембриж университети нашриёти

„Энглиш Граммар ин Усе“ бир неча марта қайта нашр қилинган. Китоб инглиз тилини ўрганишда энг кенг қўлланиладиган асарлар қаторига киради. Муаллиф мазкур китоб муваффақияти ортидан инглиз тилини бошланғич даражада ўзлаштирганлар учун „Эссентиал Граммар ин Усе“ китобини ҳам ёзган.

Нашрлари

Биринчи нашр

„Энглиш Граммар ин Усе“ китобининг илк нашри 1985-йил чоп этилган. Биринчи нашрнинг ўзи бир неча марта чоп этилган. 1986-йил кичик ўзгартиришлар киритилган нусхаси чоп этилган. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Студенц“дир („Инглиз тилининг амалий грамматикаси: Тилни ўрта даражада ўзлаштирган ўқувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“).

Иккинчи нашр

„Энглиш Граммар ин Усе“ китобининг иккинчи нашри 1994-йил чоп этилган. Иккинчи нашрнинг ўзи бир неча марта чоп этилган. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Студенц“дир („Инглиз тилининг амалий грамматикаси: Тилни ўрта даражада ўзлаштирган ўқувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“).

Учинчи нашр

„Энглиш Граммар ин Усе“ китобининг учинчи нашри 2004-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ, CД-РОМ дискли, қаттиқ жилдли ва CД-РОМли ҳамда CД-РОМли ва CД-РОМсиз Клетт версиялари мавжуд. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Студенц“дир („Инглиз тилининг амалий грамматикаси: Тилни ўрта даражада ўзлаштирган ўқувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“).

Тўртинчи нашр

„Энглиш Граммар ин Усе“ китобининг тўртинчи нашри 2012-йил чоп этилган. Мазкур нашрнинг машқлар жавоблари бор, машқлар жавоблари йўқ, машқлар жавоблари ҳамда CД-РОМи бор, онлайн қўлланиш кодлари тўпламидан иборат ҳамда онлайн қўлланиш кодлари тўплами ва машқлар жавоблари бор версиялари мавжуд. Мазкур нашрнинг тўлиқ номи „Энглиш Граммар ин Усе: А Селф-студй Референcе анд Праcтиcе Боок фор Интермедиате Леарнерс оф Энглиш“дир („Инглиз тилининг амалий грамматикаси: Инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирган ўрганувчилар учун мустақил ўрганиш учун справочник ва машқ китоби“).

Яна қаранг

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия