„Энглиш Идиомс ин Усе Адванcед“ (таржимаси „Амалдаги инглизча идиомалар: Етук [даражадаги талаблар учун]“) — инглиз тилидаги идиомалар бўйича Фелиcитй О'Делл ҳамда Мичаэл МcCартҳй ёзган қўлланма. Илк бор 2010-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган. 2017-йилда айни нашриётда асарнинг иккинчи нашри босилиб чиққан. „Энглиш Идиомс ин Усе Адванcед“ қўлланмасига ҳозирги инглиз тилида кенг қўлланиладиган идиомалар киритилган бўлиб, асар инглиз тилини ўрта ва етук даражада ўзлаштирилган тил ўрганувчилар учун мўлжалланган[1]. Китоб тақризчилар томонидан юқори баҳоланган. Хусусан, унда идиомалар нафақат мавзу бўйича берилгани, балки уларни ишлатиш контекстлари ҳақида бой маълумотларга эга эканлиги олқишланган[2].

Энглиш Идиомс ин Усе Адванcед
Муаллиф(лар) Фелиcитй О'Делл
Мичаэл МcCартҳй
Тил инглизча
Жанр(лар)и қўлланма
Нашр этилган санаси 2010
Нашриёт Кембриж университети нашриёти
Саҳифалар сони 185
ИСБН ИСБН 978-0-521-74429-4

„Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Адванcед“ асари МcCартҳй ва О'Деллнинг 2002-йил чоп этилган, шунчаки „Энглиш Идиомс ин Усе“ деб номланувчи асари форматида ёзилган. Кейинчалик муаллифлар асарни кенгайтириб, инглиз тилини турли даражада ўзлаштирганлар фойдаланувчилар учун алоҳида жилдлар ҳозирлаган. Хусусан, асарнинг инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирган ўқувчилар учун ёзилган версияси мавжуд.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Энглиш Идиомс ин Усе Сеcонд эдитион“ (инглизча). Cамбридге Университй Пресс. Қаралди: 14-сентябр 2024-йил.
  2. ↑ Wижаятинингсиҳ, Тестиана Дени; Аюнингтяс, Диан Парамита (2018). „Ан Эвалуатион Аналйсис он а Техтбоок Энтитлед "Cамбридге Энглиш Идиом [сиc] ин Усе Адванcед"“. Журнал Илмиаҳ Лингуа Идеа (инглизча). 9-жилд, № 1. ИССН 2580-1066.

Ҳаволалар