„Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Адванcед“ (таржимаси „Амалдаги инглизча фразали феъллар: Етук [даражадаги талаблар учун]“) — инглиз тилидаги фразали феъллар бўйича Мичаэл МcCартҳй ҳамда Фелиcитй О'Делл ёзган қўлланма. Илк бор 2007-йил Кембриж шаҳрида Кембриж университети нашриётида чоп этилган. 2017-йилда айни нашриётда асарнинг иккинчи нашри босилиб чиққан. Қўлланма инглиз тилини етук даражада ўзлаштирилган, ИЭЛТС ва ТОЭФЛ каби стандартлаштирилган тестларга ҳозирланаётганлар орасида кенг қўлланади[манба керак]. „Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Адванcед“ қўлланмасига қарийб бир минг фразали феъл киритилган бўлиб, улар мавзу бўйича 60 бўлимга бўлинган[1].

Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Адванcед
Муаллиф(лар) Мичаэл МcCартҳй
Фелиcитй О'Делл
Тил инглизча
Жанр(лар)и қўлланма
Нашр этилган санаси 2007
Нашриёт Кембриж университети нашриёти
Саҳифалар сони 187
ИСБН ИСБН 978-0-521-68418-7

„Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Адванcед“ асари МcCартҳй ва О'Деллнинг 2004-йил чоп этилган, шунчаки „Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе“ деб номланувчи асари форматида ёзилган. Кейинчалик муаллифлар асарни кенгайтириб, инглиз тилини турли даражада ўзлаштирганлар фойдаланувчилар учун алоҳида жилдлар ҳозирлаган. Хусусан, асарнинг инглиз тилини ўрта даражада ўзлаштирган ўқувчилар учун ёзилган версияси мавжуд[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Ревиэw: “Энглиш Пҳрасал Вербс Ин Усе Адванcед”“ (ветнамча). ЭНТА Энглиш (16-июл 2021-йил). Қаралди: 29-июн 2024-йил.
  2. ↑ „Энглиш Пҳрасал Вербс ин Усе Сеcонд эдитион“ (инглизча). Cамбридге Университй Пресс. Қаралди: 29-июн 2024-йил.

Ҳаволалар