Enn Yuing
Энн Юинг (инглизча: Анн Эwинг, асли Смит, Райланднинг биринчи турмушида) ― 1978-1991-йиллардаги „Даллас“ телесериалнинг давоми бўлган Американинг „Даллас“ телесериалидаги қаҳрамон. Энн Юинг ролини Бренда Стронг 2012-йил 13-июндаги пилот эпизоддан 2014-йил 22-сентабрдаги серия финалигача ўйнайди. Персонаж1978-1991-йиллардаги асл сериалда суратга олинмаган кам сонли қаҳрамонлардан биридир.
Пайдо бўлиш тарихи
Кастинг ва пайдо бўлиш тарихи
2011-йил 5-апрелда Бренда Стронг Даллас филмининг янгиланган версиясида Энн Юинг ролини ўйнаши эълон қилинди[1][2]. Шуниси эътиборга лойиқки, бундан олдин „Шаддод бекалар“ сериалида саккиз мавсум давомида ўйнаган Стронг шоудан „Даллас“ тажрибавий постановкасига қўшилган учинчи актёрга айланди[1]. У Боббининг (Патрик Даффи) янги рафиқаси, сокин аёл сифатида филмга киритилди, у зоҳиран босиқ аёл, аммо воқеалар ривожланган сайин сирлари юзага чиқаверади.
Характеристика ва сюжет линиялари
Энн Юинг Юинглар оиласининг кайвонисидир ва янги Мисс Элли (Барбара Бел Геддес)[3] сифатида тасвирланган. Қаҳрамон йилқичи ва чавандоз бўлиб, у томоша бошланишидан етти йил олдин, Сю Эллен Юинг уни Бобби билан таништирганда воқеаларга қўшилади[3][4].
Биринчи мавсумнинг кўп қисмида Энн Боббининг босиқ хотини, соядаги қаҳрамон бўлиб, унинг шахси томошабин кўзидан яширин эди[5]. Биринчи мавсумнинг охирига яқин унинг собиқ эри Харрис Райленд (Митч Пилежжи) Бобби билан никоҳини бузишга ҳаракат қилган персонаж сифатида сюжетга киритилади. Иккинчи мавсумнинг премера қисмида Энннинг Эмма Браун (Эмма Белл) исмли қизи борлиги маълум бўлади, уни Харрис сўнгги йигирма йил давомида ундан яшириб юрган[5][6]. Натижада, кейинги кўплаб эпизодларда асосий экран вақти Эннга бағишланади. Баъзи танқидчилар сюжет аёлга қаратилганлигидан, ҳатто, эпизодларни „Энн Юинг шоуси“ деб аташган[7]. Харрис ўзининг ёвуз онаси Жудит Браун Райланд (Жудит Лайт) билан бирга Эммани шу йиллар давомида ундан яшириб келганини билгач, Энн уни ўлдиришга қарор қилади. У Харрисни отади, лекин у тирик қолади ва Энн тезда судга тортилади[8][9]. У Харрисни ўлдиришга урингани учун шартли муддат олади ва суд жараёнида Эмма унга яқинлашишга ҳаракат қилади[10].
Қабул қилиниши
Энтертаинмент Wеэклй журналидан Кен Такер персонажни ижобий баҳолади ва Энн Юингнинг Бобби билан яхши келишганлигини таъкидлади, айниқса, у саратон касалига чалинганидан хабар топган саҳналари яхши чиққан[11]. Танқидчи Эд Барк Эннни „Жума Тунги Чироқлари“ филмидаги Конни Бриттон характерига қиёслади, бироқ Стронгнинг характери, гарчи унинг тарихи қизиқарли бўлса-да, жуда ғамгинлигини таъкидлади[12].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Wиллиам Кеcк. „Кеcк'с Эхcлусивес: Десперате Ҳоусеwифе Доэс Даллас“ (деадлинк). ТВ Гуиде (2011-йил 5-апрел). 2012-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Матт Wебб Митович. „Даллас Сcооп: Ҳоусеwивес Вет Ис Боббй'с Wифе“ (деадлинк). ТВ Лине (2011-йил 5-апрел). 2013-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ 3,0 3,1 Жетҳро Недедог. „'Даллас' Стар Бренда Стронг Талкс Анн Эwинг анд тҳе Ресилиэнcе оф Ларрй Ҳагман“ (деадлинк). Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2011-йил 6-декабр). 2013-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ „Анн Рйланд Эwинг Плаед бй Бренда Стронг он Даллас“ (деадлинк). Соапс.cом. 2013-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ 5,0 5,1 Сопҳиэ Счиллаcи. „'Даллас': Бренда Стронг он тҳе Интродуcтион оф Анн'с Даугҳтер, Ж.Р. Эwинг'с Фунерал (Қ&А)“ (деадлинк). Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2013-йил 28-феврал). 2013-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Влада Гелман. „Сcооп: Даллас Cасц Wалкинг Деад Алум ас Неw Сериэс Регулар — Ис Ше Релатед то [Споилер?“] (деадлинк). ТВ Лине (2012-йил 12-сентябр). 2013-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Поллянна. „Даллас Реcап: Тҳе Сентенcинг Тҳат Невер Эндс“ (деадлинк). ТВГасм (2013-йил 28-феврал). 2013-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Жой Типпинг. „ʻДаллас’ реcап: Тҳе маднесс оф Анн Эwинг, анд дwиндлинг тиме wитҳ оур беловед Ж.Р. (Ларрй Ҳагман) ин ʻТриал анд Эррор’“ (деадлинк). Тҳе Даллас Морнинг Неwс (2013-йил 19-феврал). 2013-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Манди Биэрлй. „'Даллас' реcап: Ҳостаге Cрисис“ (деадлинк). Энтертаинмент Wеэклй (2013-йил 25-феврал). 2013-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Манди Биэрлй. „'Даллас' реcап: Тҳе Энд оф Ж.Р. Эwинг“ (деадлинк). Энтертаинмент Wеэклй (2013-йил 4-март). 2013-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Кен Туcкер. „'Даллас' премиэре ревиэw: Ж.Р. Эwинг росе фром тҳе cрйпт оф ТВ ҳисторй“ (деадлинк). Энтертаинмент Wеэклй (2012-йил 13-июн). 2013-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.
- ↑ Эд Барк. „ТНТ'с биг, болд Даллас шоwс тҳат оил'с wелл wитҳ тҳе сториэд Эwингс“ (деадлинк). Унcле Баркй (2012-йил 11-июн). 2013-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 11-март.