Энох (ибронийча: חֲנוֹךְ‎ — Ḥанокҳ; юнонча: Ἑνώχ — Ҳенох) — Муқаддас Таврот, Библия ва Инжилда тилга олинган шахс бўлиб, Нуҳ тўфонидан аввалги давр патриархларидан бири ҳисобланади[1]. У Яреднинг ўғли ва Матушалахнинг (Муту’шалах) отаси бўлган. Энох Иброний Инжилидаги тўфондан олдинги (Антедилувиан) даврида яшаб ўтган.

Эноҳ

Генесис (Таврот) китобига кўра, Энох 365 йил яшаган ва сўнгра Худо томонидан олиб кетилган[2][3]. Ёзилишича „Энох Худо билан юрди. Кейин у йўқ бўлди, чунки Худо уни олиб кетди“ (Ибтидо 5:21–24) деб ёзилган. Бу сўзлар баъзи яҳудий ва насроний анъаналарида Энохнинг тириклайин жаннатга кўтарилг деб ишонилади. Бошқа талқинларда бу ҳолат бошқача изоҳланади.

Энох яҳудий ва насроний анъаналарида кенг тилга олинади. У „Энох китоби“ муаллифи деб ҳисобланади. Янги Аҳдда — Луқо Инжили, Ибронийларга мактуб ва Яҳудо мактуби — Энох номи эслатиб ўтилади. Айниқса, Яҳудо мактубида „Энох китоби“дан тўғридан-тўғри иқтибос келтирилади[4][5].

Энох Рим-католик черкови, Шарқий православ черкови ва Шарқий монофизит черковлари томонидан муқаддас азиз сифатида эъзозланади[6][7].

Энохнинг Идрис пайғамбар билан боғлиқлиги

Ко'плаб исломий тафсир ва ривоятларда библиявий Энох шахси Идрис пайг'амбар билан айнан бир шахс деб қаралади. Қур'онда Энох номи то'г'ридан-то'г'ри учрамаса-да , мусулмон муфассирлари ва тарихчиларнинг аксарияти Идрис билан Энох о'ртасида о'хшалик борлигини та'кидлаганлар. Мусулмон ривоятларида Идрис:

  • Илм ва ҳикмат эгаси
  • Ёзувни о'рганган илк инсонлардан бири
  • Астрономия ва ҳисоб илмларини билган донишманд сифатида тасвирланади

ба'зи манбаларда у қалан билан ёзган биринчи инсон деб ҳам тилга олинади.


Этимология

Энох (ивритча: חֲנוֹךְ — Ḥăнōḵ) номи борасида бир нечта этимологик талқинлар мавжуд. Искандариялик Фило бу номни ивритча ḥēн („марҳамат“, „иноят“) сўзидан келиб чиқиб, „сенинг иноятинг“ мазмунида изоҳлаган. Иэром эса уни ḥ-н-ḵ феълидан келиб чиққан, яъни „тарбияламоқ“, „бағишламоқ“, „тантанали тарзда бошламоқ“ маъноларига эга деб ҳисоблаган ҳамда номга „бағишланган“ деган маънони юклаган[8].

Замонавий тадқиқотчилар томонидан „издоши“, „тайинланган / инаугурация қилинган“, шунингдек „донишманд“ ёки „зерк“ каби маънолар ҳам таклиф этилган[9] .

Ташқи ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Эноч (Ҳебреw патриарч)“. британниcа.cом. Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  2. ↑ „Генесис 5:21-24, Генесис 5:21-24“. библегатеwай.cом. Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  3. ↑ „Wҳо wас Эноч ин тҳе Библе?“. готқуэстионс.орг. Қаралди: 4-июл 2025-йил.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Боок оф Эноч“. эн.wикипедиа.орг. Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  5. ↑ „1 Эноч – Эарлй Жеwиш Wритингс“. эарлйжеwишwритингс.cом. Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  6. ↑ Cатҳолиc Онлине муҳаррирлари. „Ст. Эноч“. Cатҳолиc Онлине. Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  7. ↑ Wикипедиа фойдаланувчилари. „Эноч – Венератион“. Википедия (инглизча). Қаралди: 4-июл 2025-йил.
  8. ↑ „Стронг'с Ҳебреw Cонcорданcе - 2596. чанак“. Библе Ҳуб.
  9. ↑ Мостер, Давид (2013). "Эноч (Сон оф Cаин)". Энcйcлопедиа. де Груйтер. дои:10.1515/эбр.эночсонофcаин. , Мостер, Давид (2013). "Эноч (Сон оф Жаред): Олд Тестамент". Энcйcлопедиа оф тҳе Библе анд Иц Реcептион Онлине. де Груйтер. дои:10.1515/эбр.эночсонофжаред.