Enrico Fermi
Энриcо Ферми (талаффузи: Энрико Ферми) (1901.29.9, Рим — 1954.28.11, Чикаго) — италян физиги. Миллий академия аъзоси (1935). Пиза университетини тугатган (1922). Гёттинген, Лейден, Рим, Флоренсия университетларида ишлаган. Рим университети профессор (1926-1938), АҚШга кўчиб ўтган (1938), Колумбия университети профессор (1939-1942), Чикаго университети профессор (1942—1945). ЛосАламос лаборатория бўлим бошлиги (1944—1945), Чикаго ядро тадқиқотлари институтида профессор (1946-йилдан). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, статистик механика, космик нурлар, юқори энергиялар физикаси, астрофизика ва техник физикага оид. Ферми ядро физикаси, нейтрон физикаси, квант статистикаси, металлар физикаси ва бошқа яратувчиларидан бири; ядро энергиясини ўзлаштириш америка дастури иштирокчиси, Италия ва АҚШда илмий мактаб яратган. Назарий ва экспериментал физиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Паули принсипига бўйсунувчи зарралар статистикасини ишлаб чиққан (1925, қ. Ферми Дирак статистикаси), Ремирилишнинг миқдорий теоремасини яратган (1934), нейтронлар туфайли сунъий радиоактивликни ва моддада нейтронларнинг секинлашиш ҳодисасини кашф этган (1934). Инсоният тарихидаги 100 энг нуфузли шахслардан бири. Нобел мукофоти лауреати (1938)[1][2].
| Энрико Ферми | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
29-сентябр 1901-йил |
| Вафоти |
28-ноябр 1954-йил (53 ёшда) Чикаго |
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |