Enrique Esqueda
Энриқуэ Алежандро Эсқуэда Тирадо (талаффузи: Энрике Алехандро Эсқуэда Тирадо) — мексикалик футболчи, қанот ҳужумчиси. У Мексика терма жамоасида ўйнаган .
|
Эсқуэда wитҳ Эаст Бенгал ин 2019 | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Энриқуэ Алежандро Эсқуэда Тирадо | ||
| Таваллуд санаси | 1988-йил 19-апрел | ||
| Таваллуд жойи | Қуэрéтаро, Мехиcо | ||
| Бўйи | 1.80 м | ||
| Амплуаси | Стрикер | ||
| Тотал | 210 | (41) | |
Жамоалардаги фаолияти
Энриқуэ Эсқуэда Америка клубининг футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 22-апрел куни „Атланта“ жамоасига қарши ўйинда у МХ лигасида дебют қилган. Ўша йилнинг ёзида ўйин амалиётига эга бўлиш учун Энриқуэ Эсқуэда „Сакатепек“ жамоасига ижарага ўтган. 2011-йилнинг 4-ноябрида „Неcаха“ жамоасига қарши дуэлда ижарадан қайтганидан сўнг у пойтахт жамоаси сафидаги илк голини урган[1].
2011-йилда Энриқуэ Эсқуэда „Пачуcа“ жамоасига кўчиб ўтган. 24-июл куни „Сантос Лагуна“ жамоасига қарши ўйинда у янги клуби сафида дебют қилди[2]. 31-июл куни „Пуэбла“га қарши дуэлда Энриқуэ Эсқуэда „Пачуcа“ жамоаси учун биринчи голини урди[3].
Халқаро карераси
2005-йилда Мексика ёшлар терма жамоаси таркибида Энриқуэ Эсқуэда Перуда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
2007-йилда Энриқуэ Эсқуэда Мексика ёшлар терма жамоаси таркибида Рио-де-Жанейродаги Панамерика ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
2007-йил 22-августда Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувида Энриқуэ Эсқуэда Мексика терма жамоаси сафида дебют қилди[4]. 2009-йил 15-октябрда ЖЧ-2010 саралашида Тринидад ва Тобагога қарши ўйинда у миллий терма жамоадаги илк голини урди[5].
2015-йилнинг ёзида Энриқуэ Эсқуэда Чилида бўлиб ўтадиган Америка кубоги учун даъвогарга киритилганди. Турнирда у захирадан майдонга тушмади.
Мексика сафидаги голлари
| № | Сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1. | 2009-йил 14-октябр | Хейсли Кроуфорд, Испания порти, Тринидад ва Тобаго | Тринидад ва Тобаго | 1: 1 | 2: 2 | ЖЧ-2010 саралаши |
Ютуқлари
Жамоавий ютуқлари
„УНАЛ Тигерс“
Халқаро ютуқлари
Манбалар
- ↑ „Америка ВС. Некакса 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2007-йил 4-ноябр). 2015-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
- ↑ „Пачука ВС. Сантос Лагуна 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 24-июл). 2015-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
- ↑ „Пуэбла ВС. Пачука 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 31-июл). 2015-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
- ↑ „Колумбия ВС. Мексика 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2007-йил 22-август). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
- ↑ „Тринидад и Тобаго ВС. Мексика 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 15-октябр). 2015-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
