Энтелехия (юн. — тугал, мукаммал ва — эгаман) — Аристотел фалсафасидаги тушунча; борлиқдаги биронбир имкониятнинг амалга ошуви, шунингдек, ана шу амалга ошишнинг ҳаракатлантирувчи омилини (мас, жон тананинг Э.си сифатида) билдиради ва борлиқнинг тўртта асосий принсипи — шакл, материя, иштирок этувчи сабаб ва мақсад бирлигини ифодалайди. Э.да ҳодисаларни тушунтиришнинг телеологик принсипи (қаранг Телеология) намоён бўлади. "Э." термини ўрта аср фалсафасида, Г. В. Лейбниц таълимотида сақланган. Биологик ҳодисалар сабабларини ғайритабиий кучлардан қидириш ҳам ана шу тушунча билан боғлиқдир (қаранг Витализм.)