Enteroviruslar
Энтеровируслар (лотинча: Энтеровирус) (ичак вируслари) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг меъдаичак йўлида бўладиган, ўзида р-нК (рибонуклеин кислоталар) сақлайдиган вируслар туркуми. Ичак, марказий нерв системаси, юрак ва бошқалар аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган турли касалликларга сабаб бўлади. Э.га полиомиелит вируси, Коксаки вируслари ва экховируслар киради. Э.нинг янги турлари (мас, Э.70, одамнинг кўз конъюнктивасини зарарлайди) кашф этилган. Э. ташқи муҳитда узоқ вақт яшаш қобилиятини сақлайди, кислотага чидамли.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |