Ҳашоротлар турлари

Энтомофобия – бу бир ёки бир нечта ҳашаротлар синфидан ҳаддан ташқари кучли даражада қўрқиш ёки ҳақиқий бўлмаган қўрқув билан тавсифланган ва ДСМ-5 томонидан фобия сифатида тақдим этилган ўзига хос фобия тури ҳисобланади[1]. Аниқроқ ҳолатларга кацаридафобия (сувараклардан қўрқиш), мелиссофобия (асаларилардан қўрқиш), мирмекофобия (чумолилардан қўрқиш) ва лепидофобия (куя ва капалаклардан қўрқиш) каби фобия турлари киради. Психологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Америка Қўшма Штатлари аҳолисининг 6 фоизини бу фобия билан оғриган инсонлар ташкил этади[2].

Келиб чиқиши

Энтомофобия ёшликдаги ёки умуман ҳаёти давомидаги ҳашарот(лар) билан содир бўлган травматик тажрибадан кейин ривожланиши мумкин. Бу фобия тез ёки аксинча умуман ривожланмай қолиши ҳам мумкин ва ҳайвонларга нисбатан бўладиган фобиялар орасида кенг тарқалгани ҳисобланади. Одатда бир киши ҳашаротларнинг ўзига хос туридангина қўрқади, лекин баъзи ҳолларда бу қўрқув барча ҳашаротлар эҳтимол, бўғимоёқлиларининг ҳамма турларига нисбатан бўлган қўрқувни ўзида акс эттириши ҳам мумкин.

Аломатлари

Энтомофобия билан оғриган одамда қуйидаги аломатлар намоён бўлиши мумкин:

  • Қўрқув ҳисси
  • Хавотир
  • Қалтираш
  • Ваҳима
  • Юракнинг тез уриши
  • Нафас қисилиши
  • Пулс тезлигининг кескин ошиши
  • Кўнгил айниши
  • Йиғлаш

Даволаш усуллари

Энтомофобия бемордаги айрим хатти-ҳаракатларнинг ўзгаришига олиб келади, жумладан, энтомофобия билан оғриган одам ҳашаротларнинг ўзига хос турига дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади. Когнитив хулқ-атвор терапияси ушбу фобия турини даволашнинг самарали усули ҳисобланади[1].

Онгостига таъсир қилиш терапияси ҳашоротлардан қўрқадиган одамлар учун самарали даволаш усули эканлиги исботланган. Одамлар ўзларини қулай очиқ муҳитда, масалан, парк ёки боғда сайр қилишлари ва узоқ вақт давомида аста-секинлик билан ҳашаротларга яқинлашиши тавсия этилади.

Ҳашоратларни камера ёки смартфон орқали суратга олиш ҳам самарли усуллардан бири эканлиги исботланган. Чунки ҳашаротларни масофадан туриб (экран орқали) кўриш ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Вақт ўтиши билан одамлар яхшироқ суратга олиш учун ҳашаротларга яқинлашишлари мумкин. Бу жараёнда шошмаслик керак, одамлар ўзларини қулай ҳис қилишлари, ҳашаротларни яқиндан томоша қилишни ўрганишлари учун кўп вақт кетиши ҳам мумкин.

Ҳашоратлар ҳақида ўрганиш, шунингдек, уларнинг экологиясини тушунишга ёрдам беради, натижада қўрқувнинг ноўрин эканлигини асослайди.

Боланинг ҳашаротларга нисбатан бўлган қўрқувини енгишда тавсия этилган усуллардан яна бири қўрқувга қарши туришни ўргатишдир (ўзига хос фобияларни даволашда умумий ёндашув), бироқ ҳашарот турига кўра даволаш дастурлари турлича бўлиши ҳам мумкин.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 МcCабе, Ранди Э.. Пҳобиас: Тҳе Псйчологй оф Ирратионал Феар: Тҳе Псйчологй оф Ирратионал Феар Милосевиc: . АБC-CЛИО, 2015 — 125–27-бет. ИСБН 9781610695763. 
  2. ↑ Лоcкwоод, Жеффрей. Тҳе Инфестед Минд: Wҳй Ҳуманс Феар, Лоатҳе, анд Лове Инсеcц. Охфорд УП, 2013-09-25 — 110–-бет. ИСБН 9780199374939. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.