Энтория (лотинча: Энториа) — қадимги Рим мифологиясининг қаҳрамони. Рим деҳқонининг қизи. Қишлоқ хўжалиги худоси Сатурн (Крона)дан Янус, Гимн, Фауст ва Феликс исмли тўрт нафар ўғил кўрган.

Энтория
Жинс аёл
Болалари Янус, Ҳймнус, Феликс ва Фаустус

Сатурн бир марта одам қиёфасида Энториянинг отасининг олдига борганида ва уни уйда меҳмондўстлик билан кутиб олишган. Шу вақтда Сатурн Энторияга зўравонлик ишлатган ва ундан тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келган. Худо Энториянинг отасига узумни қандай қилиб тўғри етиштириш, парваришлаш ва ундан шароб тайёрлашни ўргатди ва унга ўргатганларини қо'шниларига ҳам о'ргатишни буюрди. Деҳқон худонинг айтганини қилиб, қўшниларига ҳам ўргатди. Бироқ янги ичимликни ичиб қаттиқ маст бўлиб қолган қишлоқ аҳли буни заҳар деб ўйлаб, қўшнисини тошбўрон қилиб ўлдирган. Шундан кейин унинг неваралари я'ни Энториянинг о'г'иллари ҳам қайғудан ўзларини осдилар.

Анча йиллар о'тгач, римликлар орасида вабо тарқала бошланди. Делфий оракул эса римликларга бу касаллик Сатурннинг жинояти учун жазо эканлигини айтди. Лутасий Катул эса о'з халқидан гуноҳни ювиш учун Тарпея қоясида ибодатхона ва то'ртта юзли қурбонгоҳ қуришни буюрди[1]. Бу ердаги то'ртта юз, Энториянинг қурбон бўлган тўрт ўғли ёки тўрт фаслга нисбатан ишлатилади[2].

Умуман олганда, Энтория ва унинг отасининг шароб ишлаб чиқаши, биринчи шароб ишлаб чиқарувчи — Икариа ҳақидаги қадимги юнон афсонасини такрорлайди.

Манбалар

  1. ↑ Плут. Паралл. Гр. эт Ром. 9. (cитед бй Счмитз)
  2. ↑ „Собрание параллельных греческих и римских историй“ (ру). симпосиум.ру. Қаралди: 2020-йил 10-феврал.

Адабиётлар

  • Леонҳард Шмиц (1870). "Энтория". Смитда Уилям (эд.). Юнон ва Рим биографияси ва мифологияси луг'ати. 2.