Eos
Эос - қадимги юнон афсоналарига кўра, тонг ёғдуси ма’будаси бўлиб, худоларга ва инсонларга нур таратган. Эос тасвирий сан’ат асарларида отлар қўшилган ғилдиракли аравага тушган ҳолда денгиздан чиқиб келаётган ёш, икки қанотли аёл сиймосида тасвирланган. Ривоят қилинишича, Эос буюк Гиперионнинг қизи, Гелиос ва Селеннинг синглиси бўлиб, Асртей билан турмуш қурган. Улардан Борея, Нота, Зефир каби шамол ма’будлари, шунингдек, юлдузлар туг’илган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 426.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |