Eotsen
Эоцен (юн. — эрта тонг ва — янги) — палеоген системаси (даври)нинг ўрта бўлими. 1833-йилда инглиз геологи Ч. Лаел томонидан номланган. Эоцендан юқори бўлим 1855-йил олигоцен бўлими (эпоха) деб ажратилган, қуйи бўлим эса 1874-йил палеоцен бўлимини ҳосил қилган. Эоцен қуйи, ўрта ва юқори — 3 та кичик бўлимга бўлинади. Эоцен давридаги тропик денгизларда кичик бўлим ва зоналарни ажратишда фойдаланиладиган нуммулитидлар — йирик фораминифералар ривожланган. Эоцен ҳайвонот дунёсининг янги шакли — сут эмизувчиларнинг кўплаб вужудга келиши билан боғлиқ. Ўрта Осиёда, чунончи Фарғона водийсида сўзоқ (қуйи Эоцен), олай, туркистон (ўрта Эоцен), риштон, исфара, хонобод (юқори Эоцен) қатлари ажратилади. Эоценнинг ярусларга бўлиниши маҳаллий характерга эга. Бу бўлим ётқизиқлари билан нефт, қўнғир кўмир, фосфорит, диатомит, темир рудалари ва бошқалар конлар боғлиқ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |