Эпи... (юнонча: — устида, устидан, ёнида, орқасида) — ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи қисми; бирор нарсанинг устида, бирор нарсанинг ёнида жойлашган, бирор нарсадан кейинги каби маъноларни билдиради (масалан, эпиграмма, эпидермис, эпикриз, эпилог).