Эпидиаскоп (эпи... ва диаскоп) — экранда ношаффоф объектлар (деталлар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар) нинг тасвирини ҳосил қилиш, объектларнинг шаффоф тасвирлари (диапозитивлар)ни экранга проексиялаш (тушириш) учун мўлжалланган проексион аппарат. Оптик схемасининг асосини диаскопик проексиялаш ва эпископик проексиялаш усуллари ташкил қилади. Д иаскоп ик проексиялашда объектнинг шаффоф тасвири йўналтирилган ўтувчи ёруғлик оқими дастаси билан ёритилади (қаранг Диаскоп). Эпископик проексиялашда (расм)ёруғликдан ҳимояланган қути (кожух) / да манба 2 дан келадиган нурлар сферик кўзгулар 3 ва 5 ёрдамида шаффофмас объектни ёритади, диффузион тарзда тарқалган (қаранг Диффузия) нурларнинг бир қисми кўзгудан қайтиб, проексиялаш обективи 7 га тушади. Обектив тасвирни экранга проексиялайди. Эпископик проексиялашда диаскопик проексиялашдагига нисбатан қувватлироқ ёруғлик манбаидан фойдаланилади. Э. фотография, кинематография ва илмий текшириш ишларида қўлланади.