Эпидидимит

Эпидидимит (юн. мояк ортиғи) — мояк ортиғининг яллиғланиши. Инфексия кириши ёки ёрғоққа шикаст етиши сабаб бўлади. Стафилококк, стрептококк ҳамда сил, бруцеллёз, сўзак, зохмдан келиб чиқадиган Э.лар фарқ қилинади. Инфексия мояк ортиғига (грипп, зотилжам ва бошқалар касалликларда) қон орқали ёки уруғ йўлларидан ўтади. Э. ўткир ва сурункали кечади. Ўт кир Э. тўсатдан бошланади, мояк ортиғи, ёрғоқ соҳаси қаттиқ оғрийди, гавда температураси кўтарилади, оғриқ чов ва ёнбош соҳаларига тарқалади, мояк ортиғи катталашиб, қаттикдашади, ёрғоқнинг тегишли ярми қизариб, шишади. Агар яллиғланиш кучли бўлса, моякда шиш пайдо бўлади. Сурункали Э. вақгвақти билан қўзиб туради.’ Э.ни вақтида олди олинмаса, касаллик уруғ ўтувчи йўлларнинг беркилиб қолиши ва бепуштликкя олиб келиши мумкин. Давоси. Ёрғоққа суспензорий (махсус халтача) тақилади, физиотерапевтик муолажалар (УВCҲ терапия, ултратовуш), антибиотиклар буюрилади. Э. га сабаб бўлган омиллар бартараф этилади. Мояк ортиғи йирингласа операция қилинади.