Эпидот

Эпидот (франс.— ўсмаган) — оролли силикатлар кенжа синфига мансуб жинс ҳосил қилувчи минерал. Кимёвий таркиби Са2[А1,Ғе,Мп]3[8ЙУ4][81207]0(ОН). Моноклин сингонияда кристалланади. Призматик, игнасимон шаклда бўлиб, донадор, нурсимон агрегатлар ҳосил қилади. Ранги пуштисимонзангори, баъзан малла ва пушти. Каттиқлиги 6—7; Минерал таркибида темир ва марганец салмоғининг ошиши билан зичлиги 3,3 дан 3,5 г/см3гача ошиб боради. Шишадек ялтироқ. Э. Оҳакли скарнлар учун хос минерал ҳамда Са га бой паст ва ўртача трали метаморфик жинсларда учрайди. Э.нинг ҳосил бўлиши генетик жиҳатдан плагиоклазларнинг албитланиши билан боғлиқ. Синоними: аллохит, беустит, делфинит, орендалит, таллит, эшерит ва бошқалар Ясама тош сифатида ишлатилади. Э. конлари жуда кўп мамлакатларда бўлиб, шундан Жанубий Уралдаги Кусинск конида унинг кристаллари 15 см гача етади. Ўзбекистонда Э. кўп тарқалган: Турангли, Лангар, Оқтош, Қўйтош, Қўрғошинкон, Чодак конларида кўплаб учрайди.