Epifitlar
Эпифитлар (эпи... ва ... фит) -бошқа ўсимликларда, асосан, дарахтлар пояси, шохларида яшайдиган, бироқ озиқ моддаларни атроф муҳитдан оладиган ўсимликлар. Барглар устида яшайдиган ўсимликлар эпифиллар дейилади. Ўсимликларнинг барча синфларида учрайди. Э. ҳаводан намлик ва минерал озиқни олишга мослашган. Уларнинг илдиз пўсти ғовак бўлиб, чанг , тўкилган баргларни тутиб қоладиган чуқурча, яъни уя ҳосил қилади; барглари воронкасимон бўлиб, барг ички юзасида жойлашган тукчалар сўриб оладиган намни йиғади. Кутикуласи қалинлашган, барглари туклар билан қопланган. Э.нинг эволюция жараёнида келиб чиқиши уларнинг нам тропик ўрмонлардаги дарахтлар соясида ўсганлиги билан боғлиқ. Улар доимо ёруғликка интилиши туфайли дарахтлар танаси, шохчалари ва баргларида яшашга ўтган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |