Epigraf
Эпиграф (юн. — устки ёзув) — 1) Юнонистонда қабртошлари устидаги ёзув; 2) адабий асар ёки унинг бирор қисми (боби)нинг тепасига ёзиб қўйилган ва шу асар ёки қисм (боб) мазмунини ифодалайдиган, асосий йўналишини белгилаб берадиган теран маъноли ибора, мақол, матал, ҳикматли сўз, қўшиқ, шеър ёки ўзга бир манбадан олинган парча. Жаҳон адабиётида эпиграф ХВ аср бошларида пайдо бўлган. ХИХ аср романтиклари асарларида ҳам эпиграф кўп учрайди. Ж. Руссо, А. Стендал, Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе, Фриэдрич Счиллер, Александр Пушкин, Михаил Лермонтов, Николай Гогол, Лев Толстой, шунингдек, ўзбек адабиётида Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Омон Мухтор ва бошқалар эпиграф санъатидан моҳирона фойдаланганлар. Эпиграф иқтибос ёки кўчирманинг барча хусусиятларига эга бўлиб, асосий матнга ўзига хос кириш вазифасини ўтайди. Уларсиз баъзан бадиий асарнинг моҳиятини англаш мумкин бўлмай қолади. Пародияларда ҳам эпиграф қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |