Epigramma
Эпиграмма (юн. — устки ёзув) — кичик ҳажвий шеър. Юнонистонда ибодатхона ва ҳайкалларга ўйиб ёзилган шеърий парчалар Эпиграмма деб аталган. Уларда маъбудлар ва қаҳрамонлар мадҳ этилган, баъзан Э.лар ҳикматли ибораларни ҳам қамраб олади. Биринчи юнон Эпиграммалар антологияси милоддан аввалги И асрда тузилган ва ИВ-Х асрларда тўлдирилган; натижада 16 китобдан иборат мажмуа вужудга келган ("Палатин антологияси", 4000 га яқин Эпиграмма). Лотин адабиётида Эпиграмма жанри милоддан аввалги 2— И асрларда пайдо бўлган. Янги давр адабиётида, хусусан, классицизм шеъриятида Эпиграмма унча катта бўлмаган ҳажвий шеър бўлиб, одатда, биронбир шахсга қарши йўналтирилади. Сўнгги давр шоирлари ҳам Эпиграмма жанрига мурожаат қилганлар, Ўзбек адабиётида Ҳ.Ҳ.Ниёзий ("Бир эшон ўпкаси", "Бир шарманда тилидан"), Ғ.Ғулом ("Обакидандон", "Истакларим") ва бошқалар бир қанча Эпиграммалар ёзганлар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |