Эпилог

Эпилог (эпи... ва — сўз) — бадиий асарда воқеа тасвиридан сўнг қаҳрамонларнинг кейинги тақдирини сўзлаб берувчи хотима қисми; қадимий юнон драмасида хор (ёки актёр)нинг томошабинларга сўнгги мурожаати (бунда саҳнада юз берган воқеа-ҳодисаларнинг моҳияти шарҳланар ва муаллифнинг нияти баён қилинарди). Уйғониш даври драмаларида (В.Шекспир, Б.Жонсон), одатда, Э. томошабинларга мурожаатмонолог бўлиб, бунда песанинг асосий гояси шарҳланган.

Э. асардаги асосий зиддият ечимининг оқибатларини ифодалашга, асарнинг ғоявий самарасини баён қилишга хизмат этади. Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романидаги хотима Э.нинг ёрқин намунасидир. Ушбу Э. орқали ўқувчилар асар бош қаҳрамони Отабекнинг кейинги такдири ҳақида хабар топадилар. Ҳар бир асарда Э. бўлиши шарт эмас. Баъзан Э. асарнинг бош қисмига кўчирилиши ҳам мумкин.

Мусиқада ҳам операнинг хотима қисми Э. деб юритилади (яна қаранг Хотима).