Эпитафия (юнонча: — қабр устида) — қабр устидаги ёзув, асосан, шеърда ифодаланади. Реал ва тўқима Э.лар яратилади. Э. кичик ҳажмда, марҳумга қаратилган ёки марҳумнинг ўзгаларга қаратилган фикридан иборат бўлади. Туркий халқларда урхуненисей ёдгорликларида Э. намуналари бор.