Epsomit
Эпсомит (илк бор Эпсом шаҳридаги минерал сувлардан ажратиб олинган, номи шундан) — аччиқ туз, сулфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Мё[§04]7Н20. Ромб сингонияда кристалланади. Кристаллари призматик ва игнасимон, ранги оқ ва рангсиз, шишадек ялтирайди. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 1,7 г/см3. Мўрт, сувда эрийди, таъми аччиқшўр. Таркибидаги магний юқори даражада бўлган сулфатли шўр қўллардаги намакоб (рапа)ларнинг қуриб камайиши натижасида ҳосил бўлади. Э. галит, карналлит, кизерит, полигалит, ангидрит билан ассоциацияда учрайди. Э. сунъий йўл билан осон тайёрланади, ундан тиббиётда, тўқимачилик, қоғоз ва кимё саноатида фойдаланилади. Э. Қозоғистон, Россия Федерацияси, Украина, Германия ва АҚСҲ даги туз конларида мавжуд. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва жан. вилоятларида учратиш мумкин.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |