„Эр либосли аёл“, тўлиқ номи „Эр либосли аёл, ёхуд орият исёни“ — ўзбек ёзувчиси Набижон Ҳошимов қаламига мансуб роман. 2009-йил Тошкент шаҳрида „Дизайн-Принт“ ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан „Лидер-Пресс“ нашриётида чоп этилган[1]. Асар кирил ёзувида нашр қилинган.

Эр либосли аёл, ёхуд орият исёни
Муаллиф(лар) Набижон Ҳошимов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и роман
Нашриёт „Лидер-Пресс“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2009
Саҳифалар сони 199
ИСБН ИСБН: 978-9943-318-14-4

Роман Ҳусния исмли оддий бир қишлоқлик аёлнинг тақдири ва бошидан кечирганлари ҳақида. Асарда шунингдек, Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг тарихи, қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги муаммолари ҳам ўз ифодасини топган. Ғоя муаллифлари – Неъматжон Ҳошимов ва Маҳфуза Эргашева.

Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Султонов — муҳаррир, Ш. Ҳошимов — техник муҳаррир, И. Қўзиев — мусаҳҳиҳ, А. Курамшин — дизайнер, К. Назирова — оператор, Эркин Хушвақтов — тақризчи. Китоб адади — 2 000 нусха.

Манбалар

  1. ↑ „Эр либосли аёл“. Республика йиғма электрон каталоги. Қаралди: 2020-йил 8-декабр.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар