Era
Эра (лотинча: — айрим сон, бошланғич рақам), давр:
- Хронологияда — бирор йил ҳисобининг боши ва шундай йил ҳисоби тизими. Бўлиб ўтган бирор воқеа ёки афсонавий воқеа-ҳодиса билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинган. Масалан, христианларнинг милодий йил ҳисоби (қаранг Милод) Исо (Иисус Христос)нинг туғилган кунидан, мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби Муҳаммад (сав)нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йили, яъни милодий 622-йилдан бошланган (қаранг Календар);
- Астрологияда — илгариги даврлардан тубдан фарқ қиладиган давр, Масалан: космик эра;
- Геологияда — геохронологик шкаланинг энг йирик бўлинмаси; Ернинг геологик ривожланиши ва унда ҳаёт пайдо бўлиши тарихининг энг катта даврини ташкил этади. Эра эратеманит геохронологик эквиваленти, эояга бўйсунади ва геологик даврларга бўлинади. "Эра" термини Халқаро геологик конгресс (1881) томонидан киритилган. Фанерозой мобайнида эранинг давомийлиги қадимий даврдан ёш даврларга қараб камайиб боради (палеозой 322 млн. йил, мезозой 183 млн. йил чамаси, кайнозой — 67 млн. йилдан ортиқ).
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |