Eran
Эран — ўзбек халқ достонларида ҳамда шомонлик фолклорида достон қаҳрамонига, шомонга доимий равишда ёрдам берувчи, устозлик қилувчи ҳомий куч. "Э." атамаси "Алпомиш", "Гўрўғли" ва бошқалар достонларда чилтонлар, Хизр ва шаҳрик. азизавлиёларга нисбатан умумлашма ном сифатида қўлланади. Одатда, Хизр барча эранларнинг йўлбошчиси деб қаралади. Турли диний манба ва маноқибларда ҳам "Э." атамаси азизавлиё маъносида ишлатилади. Э. ўзбеклардан ташқари қозоқ, туркман, қорақалпоқ, озарбайжон ва Сибирдаги бир қатор туркий халқлар фолклорида ҳам фаол образлардан ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |