Эрарий (лотинча: — мис, пул) — қадимий Римда давлат хазинаси. Сатурн ибодатхонасида сақланган. Республика даврида сенат (уни квесторлар бошқарган), империя даврида — императорлар ихтиёрида бўлган. Император Август Э.ни имераторнинг хусусий кассаси — фиск билан қўшиб юборган. Э. тепасида империя даврида преторлар турган.