Абдулқаюмхон ёки Эрдонабий, Эрдонабек, Эрдонахон (1720—1764) — 1720-йилда Қўқонда туғилган. 1751—1764-йилларда Қўқон хонлигида ҳукмронлик қилган, ўзбекларнинг Минг сулоласига мансуб бешинчи хон. 1750-йилда Абдулкаримбий вафот этгач, Қўқон хонлигида ҳокимият унинг ўғли Абдураҳмонбийга, 10 ойдан кейин эса тахт унинг жияни Эрдонабий ибн Абдураҳимбийга ўтади[1]. Унинг ҳукмронлигининг бошланиши Минглар вакиллари ўртасида ҳокимият учун курашнинг кескинлашуви билан тавсифланади. 1752-йилда мамлакатда ҳокимиятни Қайнардаги жунғарлар орасида яшовчи Бобобек тахтга да'во билан чиқиб уни вақтинча эгаллаб олди, унинг ҳукмронлиги ўн ой давом этди[2]. Сўнгра 1753-йил амалдорлар кенгаши қарорига кўра Қўқон қўшинлари Ўратепани эгаллаш учун юборилган. Сафар чоғида Бешариқда Бобобек ўлдирилган ва тахтга Эрдонабий ўтқазилган. Манбаларга қараганда Эрдонабий адолатли ҳукмдор бўлган. У ўз ҳудудини кенгайтириш учун Ўратепага юришни давом эттиради. Бироқ юриш муваффақияцизликка учрагач, Қўқонга чекинган. 1758-йил Эрдонабий Ўратепага қайта юриш қилиб шаҳарни эгаллаган. 1762-йил Хитой элчилари келиб Хитойнинг Туркистон ва Самарқандга юриш қилмоқчи эканлигини, бунинг учун Эрдонабий одамлар, отлар, ҳўкиз ва қўйлар ажратиши лозимлигини айтадилар. Эрдонабий, Ўратепа ва Хўжанд ҳокими Фозилбий ҳамда қирғиз султонлари кенгашиб Аҳмадшоҳ Дурронийдан ёрдам сўраб, Афғонистонга нома юборганлар. Аҳмадшоҳ Ўрта Осиё хонлари билан тузилган иттифоққа бош бўлади. Гарчи бу иттифоқ натижасиз тугаган бўлса ҳам Хитойнинг жунғарларга тегишли ҳудудларини Тошкент, Сайрам, Сузоқ ва Туркистонгача кенгайтириш ниятлари барбод бўлган.

Эрдонабий
Ўтмишдоши Абдулкаримбий (1733—1750)
Давомчиси Бобобек (1752-1753)
Салтанат 1751 — 1752
Салтанат 1753 — 1762
Ўтмишдоши Бобобек
Давомчиси Сулаймонбий
Туғилиши 1720-йил
Қўқон
Вафоти 1764-йил
Сулола Минг
Отаси Абдураҳимбий
Дини Ислом сунний

Ташқи сиёсат

1762-йилда мамлакатнинг Қинг империяси томонидан босиб олиниши хавфи мавжуд эди. Эрдонабий афғон давлатининг асосчиси Аҳмадшоҳ Дурроний (1747-1768) билан биргаликда Қингларга қарши иттифоқ тузишга муваффақ бўлди. Бу иттифоқ Қинг империясининг Ўрта Осиёни забт этишга қилган уринишини барбод қилди. У Бухоро хонлиги ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон (1756-1758 ) билан иттифоқ тузиб , ўзбек юзлари қабиласи устига қарши юриш қилди. Бу шаҳар Фарғона водийсига ғарбдан кираверишда муҳим стратегик мавқега эга эди. 1754-йилда бўлиб ўтган жангда Ҳисор ҳукмдори Муҳаммад Аминбийнинг аралашуви туфайли Эрдонабий оғир мағлубиятга учради. Кейинги йилларда Хўжанд Қўқон ҳукмдори томонидан бир неча марта қўлга киритилиб, бой берилган. Фақат 1758-йилда Ирдона-бий рақибларини мағлуб этиб, Хўжанд ва Ўратепани эгаллади. Эрдонабийдан меросхўр фарзанд қолмади. Унинг бешта қизи бор эди[3].

Ўлими

1762-йилда Эрданбек вафотидан кейин тахтга Шоҳруҳбийнинг учинчи ўғли Шодибекнинг фарзанди Сулаймонбек ўтиради. Унинг тахни эгаллашида уруғ оқсоқолларининг кўмаги катта бўлган бўлсада у атиги 6 ой ҳукмдорлик қилди. Шундан сўнг 1770-йилда Қўқон тахтига Абдураҳмонбийнинг ўғли Норбўтабий (1770-1801 йй.) ўтиради. Норбўтабий Марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашда, бўйсунмас ҳокимлар қаршилигини бостиришда нисбатан муваффақият қозонади. У Чуст ва Намангандаги ғалаёнларни бостирганидан сўнг, бу шаҳарларга ўз одамларини ҳоким этиб тайинлайди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳакимхан тўра. Мунтаҳаб ут таворих. Тошкент: Янги аср авлоди, 2010 — 721-бет. 
  2. ↑ История Средней Азии. Москва: Евролинц. Русская панорама, 2003, с.301
  3. ↑ История Средней Азии. Москва: Евролинц. Русская панорама, 2003, с.301

Адабиёт

  • Бобобеков Ҳ.Н., Қўқон тарихи, Т., 1996.