Зиёсферада исми Эргаш ва фамилияси Ҳамроев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳамроев Эргаш (1909, Фарғона, Риштон қишлоғи – 1942.15.2, Смоленск) – миллий кино асосчиларидан, кинодраматург, актёр. Ленинград саҳна санъати техникумини тугатган (1930). „Юксалиш“ (Йўлдош), „Ажойиб иш“ (Эргаш), „Рамазон“ (Темур), „Йигит“ (Пўлат) каби биринчи ўзбек филмларида бош ролларни ижро этган. „Тоҳирнинг ханжари“ номли песа, „Оталар“, „Хизматчи“ номли ссе-нарийлар ёзган. Иккинчи жаҳон урушида қалок бўлган.