Қўшма гап — тузилишига кўра содда гапга ўхшаш икки ва ундан ортиқ предикатив бирликнинг интонация ва мазмун жиҳатидан бир бутунлик ҳосил этиши билан юзага келувчи гап; гапнинг структурал жиҳатдан алоҳида бир тури. Қўшма гап тузилиши ва қурилиш материалига кўра содда гапдан фарқ қилади. Содда гапнинг қурилиш материали сўз ёки сўз бирикмалари бўлса. Қўшма гапнинг қурилиш материали содда гаплардир. Содда гап битта предикатив асосдан, қўшма гап эса икки ва ундан ортиқ предика-тив асосдан ташкил топади. Бир қанча туркий тилларда, жумладан. ўзбек тилида, қўшма гаплар қандай мазмун муносабатларини ифодалаши, грамматик белгилари, тузилиши ва интонациясига кўра 3 асосий турга бўлинади: боғ-ловчисиз қўшма гап; боғланган қўшма гап; эргашган қўшма гап

Таркибидаги предикатив бирликлар ўзаро боғловчи ёки боғловчи вазифасидаги сўз ёрдамида эмас, балки бошқа воситалар ёрдамида бириккан Қ. г. лар боғловчисиз қўшма гап ҳисобланиб, бундай қўшма гапларда оҳанг муҳим рол ўйнайди. Боғловчисиз қўшма гаплар аксар ҳолларда боғланган ва эргашган қўшма гаплар билан ўхшаш, муносабатдошдай кўринсада, улар ана шу турдаги гапларнинг боғловчисиз варианти эмас, балки қўшма гапларнинг алоҳида тури ҳисобланади: „Саодатхон эшикни очиб юборди, уйга муздай куз ҳавоси кирди“ (С.Зуннунова). „Султонмурод ўзини четга олишга тиришди, халқ тўлқини уни суриб кетди“ (Ойбек).

Таркибидаги предикатив бирликлар ўзаро тенг боғлов-чилар ёрдамида бириккан (тенг алоқали) қўшма гаплар боғланган қўшма гап дейилиб, унинг таркибий қисмлари шаклан мустақил кўринса-да, мазмунан ва тузилиш жиҳатдан бир бутунликни ташкил этади. Мас: „Баҳор келди ва гуллар очилди“. „Дил-афрўз чиндан ҳам ўзгарган. Аммо ўктам кулгуси, қуралаи кўзларининг киброна боқиши ўша-ўша эди“ (Ў.Ҳошимов).

Таркибидаги предикатив бирликлар (содда гаплар) бош ва эргаш ҳолатида бўлиб, яъни бош ва эргаш гаплардан тузилиб. эргаштирувчи боғловчилар, бир қанча феъл шакллари, юклама ва кўмакчилар, нисбий сўзлар ва тобеланиш оҳанги ёрдамида бирикиб, бири иккинчисини аниқлаш, тўлдириш каби вазифаларни бажарадиган қўшма гап тури эргашган қўшма гап ёки эргаш гапли қўшма гап дейилади. Мас: „Бир куни кўчада кетаёцам, Умри бир бош узум кўтариб келяпти“ (А.Қаҳҳор) гапидаги, „бир куни кўчада кетаёцам“ қисми эргаш гап бўлиб, у бош гапдаги (Умри бир бош узум кўтариб келяпти) иш-ҳаракатнинг амалга ошиш пайти (вақти)ни аниқлаб, уни тўлдирмоқда, предикатдаги шаклга кўра тобе ҳолатда турибди. Демак, бош гап эргашган қўшма гап таркибидаги ҳоким компонент, яъни эргаш гап томонидан ўзи ёки бирор бўлаги аниқланадиган, эргаш гап тобе бўладиган гапдир. Мас.: „Қайси киши эрталаб шундай машқ қилса, у дардга чалинмайди“ гапи эга эргаш гапли қўшма гап бўлиб, ундаги „у дардга чалинмайди“ қисми бош гап ҳисобланиб, бош гапнинг эгаси эргаш гап орқали изоҳланмоқда. Ёки „Шошиш керак эмас, чунки бу йил тошқин хавфи йўқ“ гапида эса „Шошиш керак эмас“ бош гап бўлиб, эргаш гап бош гапдан англашилган ҳаракатнинг сабабини кўрсатмоқда. Эргаш гапли қўшма гап таркибидаги тобе қисм эргаш гап ҳисобланади. Эргаш гап бош гапга эргашиб (тобеланиб), бу гапни ёки унинг бирор бўлагини қандайдир (пайт, ўрин, сабаб, натижа ва бошқалар) жиҳатдан аниқлаб, белгилаб келади. Ўзбек тилига доир мавжуд дарслик ва қўлланмаларда эргаш гаплар (эргаш гапли қўшма гаплар) мазмун ва вазифаларига кўра 14 турга ажратилади.

Қўшма гап ва унинг турлари, қўшма гапларнинг табиати масалалари рус ва европа тилшуносликлари қатори ўзбек тилшунослигида ҳам кенг, атрофлича ўрганилган. Бу соҳада, айниқса, академик Ғ.Абду-раҳмонов ва М.Асқароваларнингхизматларини алоҳида қайд этмоқ керак. Шунингдек, А. Ғуломов, Ҳ. Ғозиев, Ф. Камолов, А. Азизова, Ҳ. Рустамов, Э. Азларов, А. Кононов, Э. Грунина, Х. Аб-дураҳмонов, А. Нурмонов, Н. Маҳмудов ва бошқа ҳам ўзбек тилида қўшма гап синтак-сисини ўрганиш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлар. Кейинги йилларда (ўтган асрнинг 90-йилларидан) ўзбек тилшунослигида қўшма гапларни, умуман синтактик ҳодисаларни янгича нуқтаи назар билан системавий-структур усулда ўрганиш бошланди.

Адабиётлар

  • Абдураҳмонов Ғ., Қўшма гап син-таксиси асослари, Т., 1958; Ас қа рова М., Ҳозирги замон ўзбек тилида қўшма гаплар, Т., 1960; Абдураҳмонов Ғ., Қўшма гап синтаксиси, Т., 1964; Ғуломов А., Асқа-рова М., Ҳозирги ўзбек адабий тили. Син-таксис, Т, 1965 ва 1987; Ас қаров М., Ўзбек тилида эргашиш формалари ва эргаш гаплар, Т., 1966; Ўзбек тили грамматикаси, 2-ж. (син-таксис), Т., 1976; Нурмонов А., Гап ҳақида синтактикназариялар, Т., 1988; Маҳмудов Мухлиса 2010