Eri
Qiyofa
Эри — Шимолий Америкадаги кўл, Буюк кўллар системасида. Шимолий қисми Канадага, жануби АҚШга қарашли. Майдони 25,7 минг км². Энг чуқур жойи 64 м, сатҳининг баландлиги 174 м. Эри кўлига Детройт дарёси қуйилиб, ундан Ниагара дарёси оқиб чиқади. Эри кўлини СентКлер дарёси Гурон кўли билан, Ниагара дарёси ва Уэлленд канали Онтарио кўли билан бирлаштириб туради. Эри канал системаси орқали Гудзон дарёси билан боғланган. Муҳим портлари: Толидо, Кливленд, Буффало, Эри (АҚСҲ), ПортКолборн (Канада). Шимолий соҳилларида миллий боғлар ташкил этилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |