Эрич Мариа Ремарқуэ (талаффузи: Эрих Мариа Ремарк; кир. Эрих Мария Ремарк; асл исми Эрих Паул Ремарк; 22-июн, 1898 – 25-сентябр 1970) – олмон ёзувчиси, ғарбда „Йўқотилган авлод“ деб аталган адабиётнинг йирик вакили, Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси. Асарларида уруш даҳшатлари, Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврдаги ҳаётни, фашизмнинг мудҳиш қиёфаси, маънавий эзилган, ўзини жамиятдан бегоналашган деб ҳис қилувчи кишилар қисмати акс этган. „Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ“ (1929) асари учун гитлерчилар Ремаркни немис фуқаролигидан маҳрум этган.

Эрич Мариа Ремарқуэ

Эрич Мариа Ремарқуэ 1939-йил
Асл исми олмонча: Эрич Мариа Ремарқуэ
Таваллуди 22-июн 1898-йил
Вафоти 25-сентябр 1970-йил(1970-09-25)
(72 ёшда)
Лоcарно, Швейсария
Фуқаролиги Olmoniya bayrogʻi Германия
AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Веб-сайти
www.ремарқуэ.уос.де

Ҳаёти ва ижоди

Ҳаёти

Эрич Мариа Ремарқуэ Германиянинг Оснабрюк шаҳрида 1898-йил 22-июнда таваллуд топган. Отаси китоб муқоваловчи бўлиб ишлаган. Болалигидан адабиёт, мусиқа, санъат ва коллексионерликка қизиққан. Дастлабки таълимни христаин черкови мактабида олган. Ундан сўнг католик семинариясида, кейинчалик эса қироллик ўқитувчилар семинариясида таҳсил олган. Отаси билан муносабатлари яхши бўлмаган. 19 ёшида онаси саратон касаллигидан вафот этган.

1916-йил Эрич Мариа Ремарқуэ Биринчи жаҳон урушида иштирок этиш учун фронтга кетган. 1 йилдан сўнг 5 жойидан яраланиб ҳарбий госпиталга тушган. Урушдан қайтгач ўз уйида ижод билан шуғулланган. 1920-йилда илк асари „Орзулар кулбаси“ни ёзган.

Урушдан сўнг маҳаллий мактабда ўқитувчилик билан шуғулланган. Германиядаги иқтисодий қийинчиликлар сабабли ҳисобчи, репетитор, орган чалувчи мусиқачи ва ҳатто қабр тошлари сотувчиси бўлиб ишлаган. 1921-йил Ганновер шаҳрига кўчиб ўтган. Шу ерда ёзувчи „Эчо Cонтинентал“ журналида муҳаррир бўлиб ишлаган. Журналда ишлаб юрган кезлари Эрич Мариа Ремарқуэ таҳаллусини олган[1]. Унинг ижодий ишлари шунингдек „Спорт им билд“ нашриётида ҳам чоп этилган. 1925-йил Эрич Мариа Ремарқуэ Берлинга кўчиб келди. 1926-йил биринчи бора „Ёшлик йилларидан“ ва „Олтин кўзли аёл“ асарлари нашр этилди.

Ижоди

Эрич Мариа Ремарқуэнинг илк романи „Уфқдаги бекат“ номи билан 1928-йил нашр этилди. 1929-йил „Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ“ асари эълон қилинди. Асар ўқувчилар орасида катта шуҳрат қозонди. Асар 26 тилга таржима қилинган. Асар 20 ёшли немис йигитларининг урушдаги қиёфаси, уруш келтирган дахшатнинг инсон тақдиридаги қиёфасини гавдалантирган. Асар илк бор ўзбек тилига Низом Комил томонидан таржима қилинган. Биринчи бўлиб „Жаҳон адабиёти“ журналида, кейин „Янги асар авлоди“ нашриётида алоҳида китоб ҳолатида чоп этилган[2]. Асар атиги 6 ҳафта ичида ёзиб чиқилган[3].

„Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ“ асари асосида филм ишланган. 1930-йил 4-декабрда филм премераси ўтказилишига Иосиф Геббелс бошчилигидаги нацистлар қаршилик кўрсатган. Асар учун Эрич Мариа Ремарқуэга тинчлик бўйича Нобел мукофотини беришмоқчи бўлган[4], аммо Германиянинг Немис зобитлари иттифоқи бунга қаршилик қилган[5]. Асар учун нацистлар Эрич Мариа Ремарқуэни Германия фуқаролигидан маҳрум қилишган.

1932-йилдан муҳожирликда яшаган. Урушда маънавий шикастланган авлоднинг аянчли ҳаёти „Қайтиш“ (1931) романининг асосий мазмунини ташкил этади. „Уч оғайни“ (1938), „Зафар дарвозаси“ (1946), „Ҳаёт алангаси“ (1952), „Ҳаётмамот палласи“ (1954), „Қора ҳайкал“ (1956), „Осмон ҳеч қандай севиклини билмайди“ (1961), „Лиссабондаги тун“ (1963), „Жаннатдаги соялар“ (1971) ва бошқа асарлар муаллифи[6].

Шахсий ҳаёти

Ремарк ва Полет Годар. Ронко шаҳри 1961-йил

1925-йил Берлинга келгач машҳур ноширининг қизини яхши кўриб қолади ва унга уйланиш ниятини билдиради. Аммо қизнинг ота-онаси қаршилик кўрсатганлиги сабабли бирга бўла олишмайди. Шундан кейин Эрич Мариа Ремарқуэ раққоса Илзе Ютте Замбонега уйланди. Турмуши 3 йилгина давом этди[7]. Адибнинг „Уч оғайни“ асаридаги бир қанча образлар учун хотини Илзе Ютте прототип қилиб олинган. Адиб пойтахтда яшаган кезлари ўзини аристократлардек тутган. Аёли билан консерт ва театрларга тез-тез бориб турган. Қимматбаҳо ресторанларга ташрифи давомида баронлик унвонини 500 маркага сотиб олган.

1933-йил Адолф Гитлер ҳокимият тепасига келгач адибга мамлакатни зудлик билан тарк этиши ҳақидаги мактуб йўллашади ва Эрич Мариа Ремарқуэ Швейсарияга жўнаб кетади. 1938-йил адиб аёли Илзега қайтадан уйланиб уни Швейсарияга олиб келади. Уларнинг никоҳи 1957-йил тугайди[8].

Адиб ҳаётида чуқур из қолдирган муҳаббати америкалик киноактриса Марлен Дитрих эди. Адиб „Ғалаба арки“ асари қаҳрамони Жоан Маду образини Марлен Дитрих прототипи асосида яратган. 1945-йил муносабатлар совуқлашгач адиб Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб ўтган.

1943-йил 16-декабр куни Берлин қамоқхоналарининг бирида 43 ёшли тикувчи Элфрида Шолс гилётина ёрдамида қатл қилинган. Судя унга „Бахтга қарши, аканг бизнинг қўлимиздан қочиб, мамлакатни тарк этди, лекин биз сени қўлга туширдик“ дегани ҳақида гувоҳликлар бор. Элфрида Шолс адибнинг синглиси эди. Давлат адибга Элфридани турмада сақлаш, суд ва қатл қилиш харажатларини қоплаши учун 495 марка ва 80 пфеннинглик ҳисоб варақаси жўнатган[9].

1951-йил Эрич Мариа Ремарқуэ Ню-Ёрк шаҳрида Чарли Чаплиннинг собиқ хотини 40-ёшли Паулетте Годдард билан танишди. 1957-йил адиб хотини Илзе Ютте билан расмий тарзда ажрашди. 1958-йил Паулетте Годдардга уйланди[10]. Ўша йили адиб Швейсарияга қайтди ва „Севиш вақти ва ўлим вақти“ филмининг ссенарийси устида ишлади. Филмда адиб профессор Полман образини гавдалантирди.

Сўнгги йиллар

Паулетте Годдард 1947-йил

1963-йил Неапол шаҳрида адиб инсултга учради. Икки йилдан сўнг Милан шаҳрида адиб учинчи бор инсулт билан курашиб шифохонага тушиб қолди[11]. 1964-йил ўзи туғилиб ўсган шаҳри делегацияси адибни фаҳрий медал билан тақдирлади. 1967-йил ГФРнинг Швейсариядаги элчси адибни „Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун“ ордени билан тақдирлади. Тадбир давомида адибнинг юрак ҳасталиги такрорланди. Орден билан тақдирлашган бўлсада адибга Германия фуқаролиги қайтариб берилмади.

1968-70-йилларда адиб Швейсариянинг Аскона шаҳрида яшади. Шаҳар адибга фаҳрий фуқаро унвонини берган эди. Сўнги икки қишни Ремарк ва Паулетте Годдард Римда ўтказишди. Охирги юрак хуружидан сўнг адиб Локарнодаги шифохонага тушиб қолди.

Эрич Мариа Ремарқуэ 1970-йил 25-сентябр куни 73-ёшида ҳаётдан кўз юмди. Адибни Тичино кантонидаги Ронко-сопра-Асккона қабристонига дафн этишди. Суюкли рафиқаси Паулетте Годдард адиб вафотидан 20 йил ўтиб 1990-йил 23-апрелда ҳаётдан кўз юмди. Рафиқасини адиб ёнига дафн этишди[12].

Танланган асарлари

Романлар:

Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ асари асл нусхаси. 1929-йил
  • Орзулар кулбаси (нем. Диэ Траумбуде) – 1920
  • Гам (нем. Гам -вафотидан сўнг эълон қилинган) – 1924
  • Уфқдаги бекат (нем. Статион ам Ҳоризонт) – 1927
  • Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ (нем. Им Wестен ничц Неуэс) – 1929
  • Қайтиш (нем. Дер Wег зурücк) – 1931
  • Уч оғайни (нем. Дреи Камераден) – 1936
  • Яқинларингни сев (нем. Лиэбе Деинен Нäчстен) – 1941
  • Зафар дарвозаси (нем. Арc де Триомпҳе) – 1945
  • Умид учқуни (нем. Дер Функе Лебен) – 1952
  • Ҳаёт-мамот палласи (нем. Зеит зу лебен унд Зеит зу стербен) – 1954
  • Қора ҳайкал (нем. Дер счwарзе Обелиск) – 1956
  • Қарзга олинган умр (нем. Дер Ҳиммел кеннт кеине Гüнстлинге) – 1959
  • Лиссабондаги тун (нем. Диэ Начт вон Лиссабон) – 1962
  • Вада қилинган ер (нем. Дас гелобте Ланд) – 1971

Ҳикоялари

  • Душман (нем. Дер Феинд) – 1930-31
  • Вердун атрофидаги сукунат (нем. Счwеиген ум Вердун) – 1930
  • Флеридаги Карл Брегер (нем. Карл Броэгер ин Флеурй) – 1930
  • Иосифнинг хотини (нем. Жосефс Фрау) – 1931
  • Анеттанинг севги тарихи (нем. Диэ Гесчичте вон Аннеттес Лиэбе) – 1931
  • Иоган Бартокнинг ғалати тақдири (нем. Дас селцаме Счиcксал дес Жоҳанн Барток) – 1931

Бошқа асарлари

  • Охирги бекат (песа) – 1953
  • Инок Жонсоннинг қайтиши (песа) – 1953
  • Сўнги қарор (нем. Дер летзте Акт – киноссенарий) – 1955
  • Сўнги бекат (нем. Диэ летзте Статион – песа) – 1956
  • Огоҳ бўлинг (нем. Сеид wачсам!! – мақола) – 1956
  • Ёзув столидаги эпизод (нем. Дас унбеканнте Wерк) – 1998 (вафотидан кейин эълон қилинган)
  • Менга севишингни айт – (нем. Саг мир, дасс ду мич лиэбст…) – 2001 (вафотидан кейин эълон қилинган)

Хотирасини абадийлаштириш

Берлиннинг Кайзердам кўчаси 114-уйда адиб хотираси шарафига ўрнатилган мемориал доска

1972-йил Берлиннинг Виттелсбахерштрассе кўчаси 5-уйда Ремарк хотираси учун меъмориал доска ўрнатилди. Ушбу уйда адибнинг „Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ“ асари ёзилган.

1991-йил Оснабрюк шаҳри адиб номидаги халқаро мукофот жорий этди. Ушбу мукофот ҳар 2 йилда илм-фан, адабиёт ва журналистика соҳасида тинчликни асраш, гуманизм ва инсон ҳуқуқлари бўйича ижод қилувчи адибларга бериб келинади.

1995-йил тарихчи Тони Жадат Ню-Ёрк университети қошида Эрич Мариа Ремарқуэ институтини ташкил этди.

1999-йил астероид Эрич Мариа Ремарқуэ шарафига номланди.

Берлиннинг Виттелсбахерштрассе кўчаси 5-уйда Ремарк хотираси учун ўрнатилган меъмориал доска

1999-йил Берлиннинг Кайзердам кўчаси 114-уйда адиб хотираси шарафига мемориал доска очилди.

Манбалар

  1. ↑ „Эрич Мариа Ремарқуэ Шорт Биограпҳй бй Дате“. 2011-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  2. ↑ „Эрих Мария Ремарк. Уч оғайни & Асарларидан иқтибослар & Я.Эгамова, Д.Аюпова. Ремарк услуби ва уни таржимада бериш“ (2018-йил, 23-январ).
  3. ↑ „“Давлат ва ватан битта нарса эмас”. “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” романи ҳақида“. 2022-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  4. ↑ Ҳеинз Лудwиг Арнолд. Эрич Мариа Ремарқуэ, Эдитион Техт + Критик, 2001, С. 82.
  5. ↑ Алехандра Фисчер-Ҳунолд. 66 Бüчер, вон денен алле саген, дасс ду сиэ гелесен ҳабен мусст. Фисчер Э-Боок, 2017.
  6. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  7. ↑ „ЭРИХ МАРИЯ РЕМАРК“.
  8. ↑ „ERIX MARIYa RYeMARK“.
  9. ↑ „“Давлат ва ватан битта нарса эмас”. “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” романи ҳақида“. 2022-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  10. ↑ „Женщины Ремарка. Полетт Годдар“.
  11. ↑ „Полетт Годдар: женщины Ремарка“.
  12. ↑ „Биография Эриха Марии Ремарка“.

Ҳаволалар